Умумий ва ноорганик кимё институти ва тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги



бет16/42
Дата22.04.2023
өлшемі3,22 Mb.
#175171
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Байланысты:
Автореферат-Ок 07.11

Cu2+ZSM-5 цеолитида н-гексан адсорбцияси. 5 (а) Cu2+ZSM-5 цеолитида н-гексан адсорбциясининг дифференциал иссиқлиги кўрсатилган ва ион-молекуляр механизмга мос равишда тўлқинли ўзгаради. Бошланғич соҳасида энтальпия 87 кЖ/моль га тенг. Адсорбция миқдори ошиши билан энтальпия дастлаб 75 кЖ/моль гача камаяди, сўнг 85 кЖ/моль гача ортиб 0,3 ммоль/г да 1С6H14:Cu2+, дифференциал иссиқлик 60 кЖ/моль гача кескин камаяди ва 0,6 ммоль/г адсорбция миқдорида 65 кЖ/моль гача ортиб 2С6H14:Cu2+, 1,2 ммоль га тенг бўлганда энтальпия миқдори 85 кЖ/моль кўтарилиб кетма-кет 3С6H14:Cu2+ ва 4С6H14:Cu2+ ион-молекуляр комплексли механизмларни 1-координацион сферада ҳосил қилади. 1,2 ммоль/г дан 2-координацион сферада энтальпиянинг суюқ ҳолдаги гексан 33,54 кЖ/моль иссиқлигигача камайиб адсорбцияланади. Тўла адсорбция миқдори 2 ммоль/г га тенг.
5 (б) расмда Cu2+ZSM-5 цеолитида н-гексан адсорбциясининг мос изотермаси келтирилган ва у энергетик маълумотларни тасдиқлайди. Бошланғич тўйинишларда мувозанат босими 1,6710-6 гача етиб боради, бу эса н-гексаннинг мустаҳкам сорбциясидан далолат беради. Изотерма P/Ps=410-7 (Р=0,0008 мм.см.уст) дан P/Ps=0,71 (Р=133 мм.см.уст) гача нисбий босимда 2,1 ммоль/г гача етказилган. Cu2+ZSM-5 цеолитидаги н-гексан зичлигини тажриба ҳароратидаги каби нормал суюқлик сифатида қабул қилсак ва тўйингандаги н-гексан молекулалари эгаллайдиган ҳажм цеолитнинг 0,189 см3/г сорбцион ҳажмини эгаллаб 100 % ни ташкил қилади.
Изотерма бошланғич соҳасида тик юқорига кўтарилиб 0,6 ммоль/г адсорбция миқдорида кетма-кет 1С6H14:Cu2+ ва 2С6H14:Cu2+ комплексни ҳосил қилади. Изотерма чизиқли ортиб 1,2 ммоль/г да кейинги 2 та 3С6H14Cu2+, 4С6H14Cu2+ комплекслар P/Ps=0,00013 (Р=0,0124 мм.см.уст.) нисбий босимда ва 1,2 ммоль/г адсорбция миқдорида ҳосил бўлади. Поғона ҳосил қилиб 2,1 ммоль/г адсорбция миқдоригача изотерма ботиқсимон ўзгариб P/Ps=0,71 (Р=133,3 мм.см.уст.) нисбий босимда 2-координацион сферада 2,1 ммоль/г тўла адсорбция миқдорида жараён тугайди.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет