Умумий ва ноорганик кимё институти ва тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги



бет12/42
Дата22.04.2023
өлшемі3,22 Mb.
#175171
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42
Байланысты:
Автореферат-Ок 07.11

Cu2+ZSM-5 цеолитида метанол адсорбцияси. 3 (а) Cu2+ZSM-5 цеолитида 303 К ҳароратда метанол адсорбциясининг дифференциал иссиқлиги кўрсатилган. Адсорбциянинг бошланғич соҳасида дифференциал иссиқлиги 113 кЖ/моль га тенг. Адсорбция миқдори ошиши билан энтальпия деярли 160 кЖ/моль гача ортади ва 0,3 ммоль/г да 123 кЖ/моль гача камаяди. Иссиқликнинг 0,3 ммоль/г да кескин пасайиши цеолит таркибидаги мис катионлари сонига мос келади, яъни мономер 1СH3OH:Cu2+ комплексини ҳосил қилади. Адсорбция дифференциал иссиқлигининг бошланғич соҳадан тўйинишга боғлиқ равишда ортиб бориши, сувнинг Cu2+ZSM-5 цеолидаги адсорбцияси каби Cu2+ катионларини цеолит матрицасининг ички ҳолатида эканлигини, тўйинишга мос равишда унинг концентрацияси камайиб бориши ва адсорбция жараёнида катионларнинг асосий каналларга тўла миграцияланишини, ҳамда адсорбцияланган метанол молекулаларининг қайта тақсимланишини исботлайди. Кейинги метанол молекуласининг адсорбцияланишида дифференциал иссиқлик 140 кЖ/моль гача ортади, сўнг 100 кЖ/моль гача 0,6 ммоль/г адсорбция миқдорида камаяди, яъни цеолит таркибидаги асосий фаол марказлари бўлган барча мис катионларида 2СH3OH:Cu2+ комплекс ҳосил бўлади. Кичик поғона ҳосил қилиб адсорбция миқдори 0,9 ммоль га тенг бўлганда энтальпия миқдори 80 кЖ/моль қийматида 3СH3OH:Cu2+ комплексни, 1,2 ммоль/г да иссиқлик 70 кЖ/моль гача ўзгариб 4СH3OH:Cu2+ комплекс, 70 кЖ/моль дан 65 кЖ/моль гача дифференциал иссиқлик камайиши билан, адсорбциянинг 1,5 ммоль/г га тенг бўлган қийматида 5СH3OH:Cu2+ комплекс, иссиқликнинг 55 кЖ/моль гача камайиши билан адсорбция миқдорининг 1,8 ммоль/г қийматида 6СH3OH:Cu2+ механизмини ва дифференциаль иссиқликнинг 50 кЖ/моль қийматига мос бўлган 2,1 ммоль/г адсорбция миқдорида охирги механизм, яъни 7СH3OH:Cu2+ комплексини ҳосил қилиб, 1-координацион сферада адсобцияланиш тугайди.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет