Умумий ва ноорганик кимё институти ва тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



бет8/42
Дата22.04.2023
өлшемі3,22 Mb.
#175171
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42
Байланысты:
Автореферат-Ок 07.11

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари, жумладан, 5 та халқаро ва 10 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 28 та илмий иш ва 2 та монография нашр этилган, шундан Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг илмий ишлар учун натижаларини чоп этишга тавсия этилган илмий нашрларда 11 та мақола, жумладан, 2 та скопус базасидаги, 5 та хорижий журналларда ва 6 та республика журналларида нашр қилинган.
Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши. Диссертация таркиби кириш, бешта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 186 бетни ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурийлиги келтирилган, мақсад ва вазифалар, шунингдек, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг усуллари, объекти ва предмети ифодаланган, тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикаси фан ва технологияларни ривожлантириш йўналишига мувофиқлиги келтирилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг ишончлилиги асосланган, натижаларнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш рўйхати келтирилган, чоп этилган ишлар ва диссертациянинг ҳажми, тузилиши бўйича маълумотлар берилган.
Диссертациянинг “ZSM-5 цеолитлари фаол марказларининг ноёблиги, тузилиши ва физик-кимёвий хоссалари (адабиётлар шарҳи)” деб номланган биринчи бобида, ZSM-5 цеолитларининг батафсил тузилиши, яъни уларни каркаси, фаол марказлари сони ва жойлашишларини дунё олимлари томонидан турли хил усуллар билан ҳам аниқланганлиги келтирилган. Бундан ташқари бу бобда ZSM-5 цеолитларини ўзига хос хусусиятлари, яъни гидрофоблик табиати ҳақида, ZSM-5 цеолитлари билан турли хил тузилишга эга бўлган буғ ва газлар чегарасида амалга ошувчи жараёнлар, асосан, юзалар кимёси ва қаттиқ фазаларнинг ғовакдор структураси ва фаол марказлар билан адсорбцияси ифодаланган.
Диссертациянинг “ZSM-5 цеолитларида ноорганик моддалар молекулалари адсорбцияси тамойиллари” деб номланган иккинчи бобида, Cu2+ZSM-5, CsZSM-5 ва LiZSM-5 цеолитларида карбонат ангидрид ва сув буғи адсорбциясининг изотермалари, дифференциаль иссиқлиги (Qd), энтропияси (Sd) ва иссиқлик мувозанат вақти () батафсил ёритилган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет