Умумий ва ноорганик кимё институти ва тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги



бет11/42
Дата22.04.2023
өлшемі3,22 Mb.
#175171
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42
Байланысты:
Автореферат-Ок 07.11

2-расм. Cu2+ZSM-5 цеолитида 303 К ҳароратда метанол буғи адсорбцияси дифференциал иссиқлиги (а), изотермаси (∆-эксперимент қийматлари, ▲-МҲТН тенгламаси орқали ҳисобланган қийматлар) (б) ва энтропияси (в)
Cu2+ZSM-5 цеолитида сув адсорбцияси изотермаси ҳам уч ҳадли МҲТН тенгламаси ёрдамида тўлиқ тавсифланади:
a=0,437exp[-(A/28,5)2] + 1,622exp[-(A/11,07)3] + 3,498exp[-(A/3,83)3]
МҲТН тенгламаси билан тавсифланади, ҳисобланган қийматлар тажриба қийматларига тўла мос келади. Шунингдек, 2 мм.см.уст. босимидаги десорбцияда (Н2О)3/Cu2+ ион-молекуляр комплекс тўғри келади. Изотерма Бранауэр 1-2 тур классификациясига мос келади, адсорбция асосан микропораларда ва қисман мезопораларда юз беради.
2 (в) расмда Cu2+ZSM-5 цеолитида сув адсорбциясининг молли дифференциал энтропиясининг (Sа) тўйинишга боғлиқлиги келтирилган (ноль сифатида суюқ сувнинг энтропияси қабул қилинган). Умумий жиҳатдан у суюқ сув энтропиясидан пастда жойлашган, бу цеолитда сув молекулалари ҳаракатчанлиги чегараланганлигидан далолат беради. Энтропиянинг тўлқинсимон ўзгариши ва ҳар бир ион-молекуляр комплексни ҳосил бўлиши дифференциал иссиқлик билан мос келади.
Бошланғич соҳада адсорбция миқдори 0,3 ммоль/га гача ўзгаришида энтропия -130 Ж/мольК дан -280 Ж/мольК гача кескин камайиши Н2О:Cu2+ ион-молекуляр комплекс ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Сўнг энтропиянинг тўқинсимон ўзгариши адсорбция миқдорининг мос қийматларида 2Н2О:Cu2+, 2О:Cu2+, 2О:Cu2+, 2О:Cu2+, 2О:Cu2+, 2О:Cu2+, 2О:Cu2+, 2О:Cu2+, 10Н2О:Cu2+ ион-молекуляр комплекслар ҳосил бўлишини кўрсатади.
Диссертациянинг “ZSM-5 цеолитида бир атомли спиртлар буғининг адсорбцияси” деб номланган учинчи бобида метил ва этил спирти молекулаларини адсорбциясига бағишланган бўлиб, унда адсорбциянинг асосий термодинамик хусусиятлари, изотерма ва адсорбция мувозанатининг ўрнатилиш вақтлари батафсил ёритилган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет