Умумий ва ноорганик кимё институти ва тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги



бет9/42
Дата22.04.2023
өлшемі3,22 Mb.
#175171
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42
Байланысты:
Автореферат-Ок 07.11

ZSM-5 цеолитларида2 адсорбцияси. 1 (а)-расмда Cu2+ZSM-5 цеолитида 303 К да CО2 нинг адсорбция дифференциаль иссиқлиги кўрсатилган. Цеолитнинг тўйиниши ортиб бориши билан иссиқликнинг поғонасимон камайиши ҳосил бўлиб, адсорбция иссиқлигини уч қисмда ифодалаш мумкин. 1-қисмда CО2 адсорбция дифференциал иссиқлиги 74 кЖ/моль дан 52 кЖ/моль гача камайиб ~0,3 ммоль/г да цеолит матрицасида 1CО2:Cu2+, 2-қисмда СО2 нинг 1,2 ммоль/г миқдорида дифференциаль иссиқлиги 52 кЖ/моль дан 45 кЖ/моль гача камайиб кетма-кет 2CО2:Cu+2, 3CО2:Cu+2 ва 4CО2:Cu+2 ион-молекуляр комплексларини ҳосил қилади. Адсорбция ва десорбция энтальпиялари бир-бирига мос келади.
1 (б)-расмда Cu2+ZSM-5 цеолитида CО2 адсорбциясининг мос изотермаси келтирилган. Адсорбциянинг бошланғич соҳасидаги мувозанат P/Ps=3,510-4 босимида ~0,3 ммоль/г адсорбциядаги катионларнинг сонига мос келади. Бу қийматдан бошлаб изотерма эгилувчан кўтарилади, сўнг адсорбция ортиши билан деярли тўғри чизиқли бўлади. Адсорбция изотермаси P/Ps=0,086 (ёки Р=462 мм.см.уст) нисбий босимида 2,16 ммоль/г гача етказилган. Cu2+ZSM-5 цеолитида CО2 адсорбция изотермаси уч хадли МҲТН тенгламаси билан тавсифланади.
a=2exp[-(A/15,14)2]+1,950exp[-(A/13,14)5]+1,141exp[-(A/6,02)1]
МҲНТ да ҳисобланган қийматлар тажриба қийматлари мос келади.
1 (в)-расмда Cu2+ZSM-5 цеолитида CО2 нинг адсорбция энтропия ўзгариши ифодаланган бўлиб, ҳар бир нисбатдаги (CО2)n:Cu2+ комплекс ҳосил бўлишида цеолит таркибидаги катионлар сонига қонуниятли равишда энтропия ўзгариши қиймати мос келади. Ўртача молекуляр энтропия ўзгариши 145 Ж/мольК бўлиб, нормал шароитдаги CО2 нинг энтропиясидан юқорида жойлашган, бу цеолит каналларидаги адсорбцияланган CО2 молекулаларининг ҳаракатчанлигини чекланмаганлигини билдиради.
1 (а)-расмда LiZSM-5 ва CsZSM-5 цеолитларида CО2 нинг адсорбция ва десорбция дифференциал иссиқлиги кўрсатилган. Адсорбция ва десорбция энтальпиялари бир-бирига мос келади. LiZSM-5 цеолитида адсорбция дифференциал иссиқлиги 65 кЖ/моль дан 35 кЖ/моль гача чизиқли камайиб ~0,58 ммоль/г адсорбция миқдорида 1CО2:Li+, 1,2 ммоль/г да 2CО2:Li+ комплексини ҳосил қилади. 0,8 ммоль/г миқдорида конденсация иссиқлик миқдорига яқин иссиклик билан 2-координацион сферада адсорбцияланади.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет