Умумий ва ноорганик кимё институти ва тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги



бет5/42
Дата22.04.2023
өлшемі3,22 Mb.
#175171
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Байланысты:
Автореферат-Ок 07.11

Тадқиқотнинг вазифалари:
адсорбцион – калориметрик усул ёрдамида CuZSM-5, CsZSM-5 ва LiZSM-5 цеолитларида турли хил адсорбатлар, яъни н-пентан, н-гексан, сув, метил ва этил спиртлари, карбонат ангидрид, бензол, орто-, мета-, пара- ксилоллар адсорбциясининг асосий термодинамик хусусиятлари ва изотермасини ўрганиш;
303 К ўзгармас температурада паст босимдан модданинг тўйиниш буғ босимигача бўлган тўла адсорбцияланиш молекуляр механизми ва ҳосил бўлган ион-молекуляр комплексларини тузилиши ҳамда сонини аниқлаш;
цеолит матрицасидаги ион-молекуляр кластерларнинг ҳолати, конформация ва локализациясини аниқлаш;
адсорбция иссиқлик мувозанатини ўрганиш ва цеолит структурасидаги катионларнинг кўчиб ўтиш (миграция) қонуниятини аниқлаш;
адсорбция изотермаларини тадқиқ қилиш, шунингдек уларни микроғовакларни ҳажмий тўйиниш назариясининг (МҲТН) тенгламалари орқали тавсифлаш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Сu2+, Cs+ ва Li+ZSM-5 синтетик цеолитлар танлаб олинди ва цеолитларнинг битта элементар ячейкаси:

  • Cu2+ZSM-5 - Cu1,72[(SiO2)96,13(AlO2)3,87]

  • СsZSM-5 - Cs3,17[(SiO2)95,23(AlO2)3,17]

  • LiZSM-5 - Li3,37[(SiO2)96,63(AlO2)3,37]

дан иборат бўлиб ундаги катионлар миқдори мос равишда 0,3 ммоль/г мис, 0,54 ммоль/г цезий ва 0,577 ммоль/г литий катионлари мавжуд. Адсорбатлардан н-пентан, н-гексан, сув, метил ва этил спиртлари, карбонат ангидрид, бензол ҳамда орто-, мета-, пара- ксилолларлардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг предмети кимёвий модификация, физик-кимёвий хоссалар, сорбция, хемосорбция, десорбция, системаларнинг матрицасидаги ион–молекуляр комплексларнинг ҳолати, локализация, дифференциал иссиқлик, изотерма, энтропия ўзгариши ва термокинетикасини аниқлашдан иборат.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет