Умумий ва ноорганик кимё институти ва тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши устувор йўналишларига боғлиқлиги



бет3/42
Дата22.04.2023
өлшемі3,22 Mb.
#175171
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Байланысты:
Автореферат-Ок 07.11

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VII «Кимё технологиялари ва нанотехнологиялар» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи.2
Цеолитлар ассортиментларини ошириш, уларнинг сорбцион ва катализаторлик хусусиятларини яхшилаш ва такомиллаштиришга йўналтирилган изланишлар жаҳоннинг етакчи халқаро илмий марказлари ва олий таълим муассасаларида, жумладан, Institute for Mineralogy - Leibniz University Hannover (Германия), Ишимбай ихтисослаштирилган катализаторлар кимё заводи (Россия), International Neutron Centre ILL (Гренобль, Франция), The Institute of Chemical Technology (Испания), HFR-ILL (Гренобль, Франция), Нейтрон тадқиқотлари халқаро маркази (Россия), А.Н.Фрумкин номидаги физикавий кимё ва электрохимия институти (Россия), Кимёвий физика институти (Хитой) ва Умумий ва ноорганик кимё институти (Ўзбекистон)да олиб борилмоқда.
Цеолитлар синтези ва уларни қўллашга доир тадқиқотлар натижасида қўшимча макро бўшлиқли (ITQ-37) цеолитлар (The Institute of Chemical Technology, Испания); АР-В, АГН-2, АРТ-1, БАУ ва МеКС углерод субстратларида металлорганик каркас тузилмали (Физика-кимё ва электрокимё институти, Россия); А цеолитлари (|Li+4 (H2O)4|[Al4Si4 O16]-ABW), табиий мавжуд бўлган ва нисбатан арзон хом-ашёлардан юқори дисперсли шаклли цеолитлар синтез қилинган (Физика ва органик кимё институти, Грузия); аморфли титан фосфати TiP асосида сорбция материяли қабул қилувчи технология ишлаб чиқилган (Минерал маҳсулотлар ва ноёб элементлар технология ва кимёси институти, Россия).
Дунёда синтетик цеолитларни синтез қилиш ва таркибларини такомиллаштириш бўйича қатор, жумладан, қуйидаги устувор йўналишларда илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда: жумладан уларнинг хусусиятларини ўзгартириш ва гидрофобликни кучайтириш учун цеолитлар таркибига органик гуруҳларни киритиш; органометалик каркас (MOF) - ноёб хусусиятларга эга янги материаллар синтез қилиш; Beta, ZSM-5, ZSM-11, ZSM-12, ZSM-22, ZSM-34 ва RUB-13 органик SDA ишлатмасдан адсорбентларни олиш технологиясини яратиш; ионли суюқликлардан фойдаланиб янги цеолит материаллари SIZ-1, SIZ-2, SIZ-3, SIZ-4, SIZ-5 маркали цеолитлар синтез қилинмоқда.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет