4
АБДУЛЛАЕВА Д.
(ТОШКЕНТ, ЎЗБЕКИСТОН)
РУМИЙ ҲИКОЯЛАРИДА ИЖОДКОР ЗИЁЛИЛАР ТАСВИРИ
Мавлоно Жалолиддин Румий дунё адабиётининг буюк сиймоси,
мутаффаккири, тасаввуф билимдони; ўзининг шеърлари орқали илоҳий ишқни
тараннум этган хассос ижодкор, фалсафий қарашлари асарларига жо бўлган
файласуфдир. Румий ўзидан бой мерос қолдирган.“Девони кабир”, “Ичингдаги
ичингдадир”, “Мактубот” ва бошқалар шулар жумласидандир. Айниқса, унинг
“Маснавийи маънавий” асари мана бир неча асрдирки, адабиёт
ихлосмандларининг қалб қўридан муқим жой эгаллаб келмоқда. Асар исломий
қарашлар, ранг-баранг инсоний туйғулар, ҳаёт ҳақидаги фалсафий
мушоҳадалар билан йўғрилган. Балки шунинг учундир ҳаммага бирдай манзур.
Севиб мутолаа қилинади, инсоннинг ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартиради:
“Хўш, мен бу дунёга нима учун келдим, деган сўроққа жавоб излашга ундайди.
Шунинг учун ҳам асар кўп тилларга таржима қилинган.
Достарыңызбен бөлісу: