«Юкумли сарик (вга) касаллигини олдини олишда энг самарали химоя воситаси бу вакцина билан эмлашдир». Ахоли орасида «Сарик касаллиги»


Инфекция манбаи касал одам ҳисобланади, касаллик ўткир ва сурункали кечади



бет3/3
Дата28.04.2023
өлшемі35,65 Kb.
#175675
1   2   3
Байланысты:
ВГА маруза

Инфекция манбаи касал одам ҳисобланади, касаллик ўткир ва сурункали кечади.
Бундан ташқари, касаллик айрим беморларда белгисиз (сариқсиз) субклиник, нотипик кечади. Айниқса вирус ташувчиларда булар ўз вақтида аниқланмайди.Клиник ташхиси нотўғри қўйилиши сабабли беморлар кўпинча касалликни оёқда ўтказадилар.Бу даврда беморлар жуда юқтирувчан бўладилар.
Сариқлик пайдо бўлиши билан вируснинг ажралиши тўхтайди ёки тезда камаяди ва беморлар атрофдагилар учун катта хавф туғдирмайди.
Профилактика ва эпидемияга қарши чоралар.
вирусли гепатит А ни олдини олишда энг самарали химоя воситаси бу вакцина билан эмлашдир
-болаларни ёшлигидан шахсий гигиена коидаларига риоя этишга ўргатиш;
-қўлларни совунлаб ювишга одатланиш;
мева-сабзавотларни ювиб истеъмол килиш;
болаларда бармоклар, ўйинчоклар ва бошқа турли буюмларни оғзига солиш, қўлларни суриш, тирноқларни тишлаш каби одатлар шаклланишга йўл қўймаслик;
-сувни қайнатилган ҳолда ичиш;
-беморнинг идиш-товоклари, уйинчоклари ва бошка маиший бюмларни зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида мунтазам равишда ювиб туриш;
-ҳожатхоналарни зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида мунтазам артиб туриш тавсия этилади;
Касаллик вируси одам организмига огиз оркали шахсий гигиена коидаларига риоя этилмаганда хамда ушбу касалликка чалинган бемор фойдаланган идиш - товоклар, чойшаб , ёстик жилди, кийим – кечак ва уйинчоклардан умумий фойдаланилганда юкиши мумкин. Гепатит А га чалинган болаларда узок муддат жисмоний харакатдан чекланиш, пархезга риоя килиш, жигар фаолиятини кайта тиклаш учун кўплаб дори воситаларни кабул килиш, умуман бемор тўлиқ тузалмас экан унга алохида эътибор хамда парвариш талаб этилади натижада оила аьзолари бундан моддий ва маьнавий зарар кўради, ота – она фарзандининг хасталигини куриб туриб хар сонияда азият чекади.
Ахолининг эпидемиологик хотиржамлигини таъминлаш максадида, айникса ёш болаларда сарик касаллигини (вирусли гепатитни) таркалишини олдини олиш учун 2014- йилда Вирусли гепатит «А»га карши эмлаш учун вакцина амалда тадбик этила бошлади. Вакцина нархи хозирги кунда 160 000 сўм, тўлов накд пул ва пластик карточкалар оркали амалга ошириш мумкин. Болаларини вирусли гепатит касаллигига қарши эмлатишни хохловчилар хизмат кўрсатадиган КТМП, ҚВП, ҚОПларга мурожаат қилишлари мумкин.
Муборак туман ДСЭНМ
эпидемиология бўлими бошлиғи: З. Қулмуродов

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет