Ўзбекистон қорамолчилигида биохилмахилликни сақлаш ва ундан фойдаланишда наслдор буқалар уруғига инновацион ишлов бериш ва рақамли технология асосида баҳолаш



бет5/7
Дата05.08.2023
өлшемі58,51 Kb.
#179728
1   2   3   4   5   6   7
Байланысты:
макола - конференс-май-охирги

Тадқиқот натижалари. Тажрибаларимизнинг бевосита амалий қисмида “O’ZNASLCHILIK” давлат корхонасида парваришланган ва парваришланаётган 6 бош Бушуев зотига мансуб наслдор-спермадонор буқаларнинг чуқур музлатилган уруғиининг сифати ва уруғлантириш натижалари тадқиқ этилди. Авваламбор,
Қуйидаги 1-расмдан кўриниб туриптики, энг кўп илгариланма ҳаракатланаётган сперматозоидлар сони (ТИҲ, А синфи) Атом лақабли буқа (16,9 ± 0,3) уруғида ва энг паст кўрсаткичлар Барон (16,35 ± 0,4), Катлован (15,6 ± 0,2) ва Барбос (15,4 ± 0,8) лақабли буқалар уруғида аниқланди. Баҳоланган барча намуналардаги мавжуд спермийлар сони ўртача 36,3 ± 0,9 млн. донани ташкил этган.
Амалдаги меъёрий ҳужжатлар бўйича стандарт талабларига жами спермийларнинг 18% идан ошмаган қисми кўра анормал морфологияга эга бўлишига йўл қўйилиши мумкин бўлган ҳолда текширилган барча уруғ намуналарида бу кўрсаткич 6 %дан паст миқдорни ташкил этди.
Бу кўрсаткич Атом лақабли буқа уруғида энг кам, яъни, 2,6 %, Барбос кўрсаткичи эса энг кўп 5,3% ни ташкил этди. Ўрганишлар натижасида аниқландики, наслдор буқаларнинг чуқур музлатилган уруғини эритиб миқдор ва сифат кўрсаткичларини уйғунликда баҳолаш натижаларага кўра Атом ва Граф лақабли наслор буқалар уруғ маҳсулдорлиги юқори натижалар кўрсатишган.
Сунъий уруғлантириш амалиётида уруғ сифатини баҳолаш пайтида асосан унинг ирсий маҳсулотни тухум ҳужайрага киритиш ва уни уруғлантириш қобилияти баҳоланади, аммо, уруғланиш натижасида ҳосил бўлган муртакнинг яшовчанлиги ирсий маҳсулотнинг ҳолатига боғлиқ бўлади.
1- расм

4-расм. Уруғ намунасидаги илгариланма ҳаракатланган ва анормал морфологияга эга спермийлар миқдори

Сперматозоиднинг билогик жиҳатдан тўла қимматли эканлигини ундаги хроматин ҳолати билан белгиланади [32].


32. Иолчиев Б.С. Индекс фрагментации ДНК хроматина в сперматозоидах при оценке качества семени у быков-производителей / Иолчиев Б.С., Багиров В.А., Кленовицкий П.М., Кононов В.П., Таджиева А.В. // Сельскохозяйственная биология. 2012. № 4. С. 31—35.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак-ки, уруғ ҳужайра хроматинидаги ДНКнинг фрагментацияланиш даражасига кўра сперма намуналарини 4 гуруҳга фарқлаш мумкин:



  1. Турли даражаларда фрагментацияланган спермотозоидлари улуши 30 %дан юқори бўлган (юқори даражадаги фрагментация);

  2. Турли даражаларда фрагментацияланган спермотозоидлари улуши 10,01 %дан то 30% гача (ўрта даражада);

  3. Турли даражаларда фрагментацияланган спермотозоидлари улуши 5, % дан 10 % гача (паст даража);

  4. Турли даражаларда фрагментацияланган спермотозоидлари улуши 5,0% гача (минимал даража) сперматозоидлари фрагментацияланган ҳужайралар гуруҳи.

Тадқиқ этилган наслдор буқалар сперма намуналарининг фрагментацияланиш индекси ўртача 9,65% ± 0,38 фоиз оралиғидаги миқдорни, яъни, юқоридаги фарқлаш гуруҳларининг 3 гуруҳ кўрсаткичларига тўғри келмоқда.
Тадқиқотлар давомида анъанавий лаборотория усуллари билан бир қаторда корхонага келтирилган рақамли технологияларни қўллаб, яъни, Германиянинг “Қуйида, анъанавий ва янги технологиялар асосида уруғни баҳолаш натижалари таққослама жадвалда баён этилган.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет