Ўзр вазирлар Маҳкамасининг


Тайёргарлик даврида ёзув дарслари (4 соат)



бет47/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

2. Тайёргарлик даврида ёзув дарслари (4 соат)

Ёзув дарслари ўқиш дарслари билан узвий боғланган ҳолда, бири иккинчисига бевосита алоқадорликда олиб борилади. Ёзув дарсларининг илк босқичида ўқувчиларда ёзув қоидаларга оид кўникма ва малакалар шакллантирилади. Ўқувчилар ручкани тўғри ушлаш, ёзув ҳолатида бош ва елкани мутаносиб тутиш, дафтар қиялигини тўғри чамалашга ўргатилади (дафтар парта устига белгиланган 75 қияликда қўйилади).

Қўлни ёзувга тайёрлаш, қўл панжалари ва майда мускуллар ҳаракатини ривожлантиришга оид бошланғич ёзув машғулотлари ва жисмоний қўл ҳаракати машғулотлари ўтказилади.

Тайёргарлик даври ёзув дарсларида ўқувчилар ёзув дафтаридан тўғри фойдаланиш, ёзув машғулотлари гигиенасига оид илк кўникма ва малакаларни эгаллайдилар.

Бу даврда “Алифбе” дарслиги ва ёзув дафтарида кўрсатилган ёзув йўли бўйлаб чамалаш машқлари (байроқчалар чизиш, бир хил масофада нуқталар қўйиш, илгакчалар, таёқчалар, кабилар) асосида машғулот ўтказилади.

Тайёргарлик даври ёзув дарсларида ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган тушунча ва кўникмалар қуйидагилардан иборат:

- ёзув дафтари билан ўқувчи оралиғида муайян масофани сақлаш;

- ёзув қуролларидан тўғри фойдаланиш;

- парта устига дафтарни тўғри қўйиш;

- ёзаётганда гавдани тўғри тутиш ва тирсакларни тўғри ҳаракат қилдириш;

- ёзув элементларини тўғри идрок этиш (қаердан бошлаш, қаерда тўхталиш, ўнгга, чапга бурилиш, ёза бошлаш ва ҳ.к.)

Алифбегача (тайёргарлик) даврида юқоридаги тушунча ва кўникмаларнинг шакллантирилиши алифбе даврида дарсни янада самарали олиб бориш учун имконият яратади.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет