Ўзр вазирлар Маҳкамасининг



бет2/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

Билиши керак бўлган:

Грамматик билимлар: Фонетика, лексикология, сўзнинг таркиби, сўз ясалиши, морфология, синтаксис, ёзув ва имло, тиниш белгилари, боғланишли нутқ тушунчалар билан боғлиқ грамматик атамаларни билиш.
Нутқий компетенсия. Ўқиш - ҳарфларни тўғри талаффузи, сўзларнинг тўғри ўқилиши, гап оҳанги, гапдаги тиниш белгиларининг талаффузи, санаш ва ажратиш оҳангларидан тўғри фойдаланиш, сўз урғулари, рамзларнинг тўғри талаффузи, сўз, ибораларнинг тўғри талаффузи ва маъносини англаш.

Фикрни оғзаки баён қилиш- оғзаки нутқнинг тўғри, равон, аниқ, тушунарли ва таъсирчан бўлиши, монологик нутқ, диалогик нутқ мантиқий жиҳатнинг аниқ бўлиши, матн мазмунининг мос бўлиши.

Фикрни ёзма шаклда баён қилиш- матндаги гапларнинг мазмунан ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги кўрсатилган мавзу доирасида бирлашиши, ҳарф ва тиниш белгиларини тўғри ёзиш, ҳуснихатда қаторларни тўғри жойлаштириш, сўзлар орасидаги оралиқни тўғри белгилаш, тасвирда тилнинг ифода воситаларидан фойдаланиш, матнда сўзларни такрорлашдан сақланиш ва маънодошларини қўллай олиш, хабар, тасвир, матн ярата олиш, нутқда ўқувчига таниш бўлган ва кўз олдига келтира оладиган буюм, манзара, воқеа ва ҳодисалар тасвирини ифодалаш, табрикнома, хат ёзиш, тасвирий баён ёзиш, ёзма нутқда хат бошига риоя қилиш, шахсларга, жойларга, ҳайвонларга атаб қўйилган номларни бош ҳарфда ёзиш, имло қоидаларига амал қилиш, тил бирликларини фонетик, луғавий, морфологик, синтактик, таҳлил қилиш.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет