Она тили фанидан узлуксиз мажбурий таълим тизимининг
босқичлари
Таълим
босқичи
|
Синфлар
|
Фанни ўзлаш
тириш даражаси
|
Босқич мазмуни
|
Умумий
ўрта таълим
|
1-4- синф
|
А1
|
Ўқувчиларга тил сатҳларининг товуш ва ҳарф, унли ва ундош товушлар миқдори, алифбо, унли ва ундош товушлар талаффузи, бош ҳарф ва кичик ҳарфлар имлоси, тутуқ белгиси, сўз ва унинг луғавий маъноси, асос ва асосдош сўзлар, қўшимчалар, сўз ясовчи, эгалик, келишик, шахс-сон қўшимчалари, сўз ва унинг сўроқлар асосида маъносига кўра гуруҳлаш (шахс, нарса, белги, ҳаракат, миқдорни билдирувчи сўзлар), сўз туркум-лари ва уларнинг таснифи (феъл, от, сифат, сон, олмош), гап, гап бўлаклари, гапда сўзларнинг боғланиши, гапнинг ифода мақсадига кўра турлари (дарак, сўроқ, ундов), гапнинг иккинчи даражали бўлаклари ҳақида илк маълумотлар берилади. Бу билан ўқувчилар она тилининг бошқа фанларни ўрганишда асос эканлиги, фанлар ичида етакчи ўрин эгаллаши ҳақида тасаввур ҳосил қилади. Шу билан бир қаторда адабиёт, тарих, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари мазмунида учрайдиган она тилига оид билимларни ўзлаштиришга тайёрлайди.
|
Достарыңызбен бөлісу: |