Мажбурий минимал ўқув материаллари-Давлат таълим стандартларида белгиланган билим, амалий кўникма ва компетенсияларга эга бўлиши учун ўқувчилар ўрганадиган зарурий ўқув материаллар.
Она тили фанидан:
Фонетика: товуш ва ҳарф, унли ва ундош товушлар миқдори, алифбо;
орфоэпия: унли ва ундош товушлар талаффузи;
орфография: бош ҳарф ва кичик ҳарфлар имлоси, тутуқ белгиси;
лексикология: сўз ва унинг луғавий маъноси;
сўз таркиби: асос ва асосдош сўзлар, қўшимчалар, сўз ясовчи, эгалик, келишик, шахс-сон қўшимчалари;
морфология: сўз ва унинг сўроқлар асосида маъносига кўра гуруҳлаш (шахс, нарса, белги, ҳаракат, миқдор билдирувчи сўзлар), сўз туркумлари ва уларнинг таснифи (феъл, от, сифат, сон, олмош);
синтаксис: гап, гап бўлаклари (эга ва кесим), гапда сўзларнинг боғланиши, гапнинг ифода мақсадига кўра турлари (дарак, сўроқ, ундов), гапнинг иккинчи даражали бўлаклари.
Достарыңызбен бөлісу: |