Ўзр вазирлар Маҳкамасининг



бет50/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

2. Сўз маъноси ( 23 соат )

Шахс ва нарсалар номини билдирган сўзлар, уларнинг ким?, нима?, кимлар?, нималар? сўроқларига жавоб бўлиши, исм ва фамилияларнинг, республика, шаҳар, кўча, қишлоқ, дарё номларини бош ҳарф билан ёзилиши.

Шахс-нарса ҳаракатни билдирган сўзлар, унинг нима қилди?, нима қиляпти?, нима қилади? сўроқларига жавоб бўлиши. Шахс-нарсанинг белгисини билдирган сўзлар, уларнинг қандай?, қанақа? сўроқларига жавоб бўлиши.

Дарсликда берилган луғатдан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш.



3. Нутқ ва гап (12 соат)

Нутқ. Нутқнинг оғзаки ва ёзма шакллари.

Матн. Матннинг гаплардан тузилиши.

Гап. Гапнинг бош ҳарф билан ёзилиши ва унинг охирига нуқта, сўроқ, ундов белгиларининг қўйилиши; гапнинг ким ёки нима ҳақида айтилганини билдирган сўзни аниқлаш; расмларга қараб гап тузиш ва ёзиш; савол-жавоб гаплар; савол-жавоб тузилишидаги матнларнинг ёзилиши; нутқ одоби.



4. Йил давомида ўтилганларни такрорлаш ( 5 соат)

Ҳуснихат

Ёзувга оид малакаларни шакллантириш; ёзиш жараёнида партада тўғри ўтириш, дафтарни белгиланган қияликда қўйиш; ручкани тўғри ушлаш; ёзув чизиқларини фарқлаш, ҳарфларни ёзув чизиқлари орасида тўғри жойлаштириш; ҳарфларнинг қиялиги, уланиши ҳамда сўзлар орасини бир хил тенгликда чамалаш.

Кичик ва бош ҳарфларни савод ўргатиш жараёнидаги каби тартибда ҳуснихат билан ёзишни машқ қилиш.

Ўқув йили давомида ўрганиладиган имлоси қийин сўзлар: аждар, арғимчоқ, аччиқ, бодринг, бойқуш, боғбон, боғча, бургут, дарахт, эшик, гараж, ҳарф, ҳаво, ҳолва, жаҳл, жаҳон, жажжи, комбайн, куч, мағрур, меҳмон, оёқ, оға-ини, пишлоқ, почта, қалдирғоч, қариндош, қарз, қаср, қирғовул, қишлоқ, қурувчи, қузғун, қўшиқ, қўғирчоқ, қўзичоқ, санчқи, санъат, саватча, сирк, сиёҳ, сочиқ, Тошкент, улоқча, уришқоқ, учрашмоқ, хирмон, хонтахта, ёнғоқ, зинапоя, яшнамоқ, ўрик, ўйинчоқ, ўқувчи, ўқ, шафтоли, шаҳар, шамол, шолғом, шудринг, шўрва, чақалоқ, чинни, чиройли, чумчуқ, чучук, чучвара, чопмоқ, чорраҳа, чойнак.

2- СИНФ



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет