Жаҳон болалар адабиёти (9 соат)
Жаҳон болалар адабиётининг Г.Андерсен, Ж.Свифт, ака – ука Гриммлар, Ч.Айтматов сингари намояндаларининг сеҳрли саргузаштларга бой, дунёдаги жуда кўп тилларга таржима қилиниши ва уларда болаларга хос хусусиятларнинг акс этиши.
Ёз — ўтади соз (9 соат)
Болаларнинг таътил давомида она-табиат билан яқиндан танишадиган ёз фаслининг ўзига хос хусусиятлари, кишиларнинг ёздаги меҳнатлари тасвирланган шеър ва ҳикояларни ўқиш.
Синфдан ташқари ўқиш ва нутқ ўстириш (17 соат)
Ўқувчиларда китобга ҳавас уйғотишда ҳар бир болага якка тартибда ёндошиш, шахсий қизиқишларини ҳисобга олиш зарур. Болаларда китоб устида ишлаш малакасини шакллантириш уларда китобхонлик маданиятини тарбиялашнинг муҳим омилидир.
Синфдан ташқари ўқиш машғулотлари икки ҳафтада бир марта ўтказилади ва ўқиш учун ажратилган соатлардан фойдаланилади. Бадиий – адабий асарлар мустақил равишда ва изчил ўқиб борилса, ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтиришга, шакллантиришга хизмат қилади.
Достарыңызбен бөлісу: |