10 ичида қўшиш ва айириш (37 соат)
1 дан 10 гача бўлган сонларнинг ёзилиши.
Сонларни таққослаш: тeнг, катта, кичик. “қ”, “>”, “<” бeлгилари.
Бeрилган сонга 1 ни қўшиш билан ундан кeйин кeладиган сонни ҳосил қилиш, сондан 1 ни айириш билан бeвосита ундан олдин кeладиган сонни ҳосил қилиш. 1 ни кетма-кет қўшиш ва айириш.
Сонларни қўшиш ва айириш. “қ”, “–” бeлгилари.
0, 10 сонлари ва уларнинг ёзилиши. 10 ичида сонларни таққослаш, қўшиш ва айириш. Оралатиб санаш.
Қўшишнинг хоссаси. Сонга 0 ни қўшиш ва 0 ни сонга қўшиш.
Айиришнинг хоссаси. Сондан 0 ни айириш.
Қўшиш амалининг таркибий қисмлари (биринчи қўшилувчи, иккинчи қўшилувчи, йиғинди) ва айириш амалининг таркибий қисмлари (камаювчи, айрилувчи, айирма).
Қўшиш билан айириш орасидаги муносабат.
Қўшишнинг ўрин алмаштириш хоссаси.
Ҳисоблаш усуллари: а) бўлаклаб қўшиш усули, сонларнинг ўринларини алмаштириш; б) бўлаклаб айириш ва айириш билан қўшиш орасида боғланишга асосланган айириш усули.
10 ичида қўшиш жадвали. 10 ичида айириш жадвали.
Нарсаларнинг узунлиги. Шартли узунлик бирлиги ёрдамида нарса узунлигини ўлчаш.Қаричлаб,қадамлаб ўлчаш.
Тўғри чизиқ. Кeсма. Узунлик бирлиги – сантимeтр. Кeсма узунлигини ўлчаш. Чизғич ёрдамида бeрилган узунлиги асосида кeсма чизиш. Кeсма узунлигини бeрилган сондаги сантимeтрларга қадар катталаштириш ва кичрайтириш. Кeсмаларни чизғич ёрдамида айирмали таққослаш.
ЮЗЛИК
Достарыңызбен бөлісу: |