Кумуш қиш – мисоли оққуш (12 соат)
Қиш табиати, дала ва боғларнинг қишки кўриниши, ўқувчиларнинг қишки таътил кунлари, қишки ўйинлар. Қорбобо, қорқиз болалар меҳмони. Қишда табиатга сайр ва саёҳат.
Оталар сўзи – ақлнинг кўзи (12 соат)
Одоб–аҳлоққа доир фазилатларни шакллантира бориш, ота-боболаримизнинг дурдона фикрларини ёд олиш, уларга амал қилиш, ибратли воқеа–ҳодисалар ифодаланган матнларни ўқиш, улардаги маъноларни таҳлил қилиш, мисоллар келтириш. Ўқувчиларда миллий анъаналарга меҳр уйғотиш.
Зумрад баҳор – баҳри дилинг очар (16 соат)
Баҳор табиати, гуллар, ўсимликларнинг ҳаёти, кишиларнинг меҳнати, болаларнинг ўйинлари ҳақидаги асарлар ва шеърлар. 8-март оналаримиз байрами. Баҳорда табиатга сайр ва саёҳатлар.
Эртаклар – яхшиликка етаклар (13 соат)
Эртаклар оламига саёҳат. Нима яхшию, нима ёмонлигини эртаклардаги воқеа-ҳодисалар орқали уқиб олиш. Эртак қаҳрамонларининг ҳолатини сўзлаб бериш, воқеаларни расмда ифодалаш.
Достарыңызбен бөлісу: |