Оддий ҳуснбузар ёғ безлари фаолиятининг бузилиши туфайли терига турли хил тошмалар тошиши. Этиологияси ва патогенези



Дата31.12.2021
өлшемі14,43 Kb.
#107197
Байланысты:
Оддий хуснбузар


ОДДИЙ ҲУСНБУЗАР

Ёғ безлари фаолиятининг бузилиши туфайли терига турли хил тошмалар тошиши.



Этиологияси ва патогенези. Оддий ҳуснбузар кўпинча йигит ва қизларнинг балоғатга еташ даврида кузатилади, эркакларда бирмунча кўпроқ учрайди. Ҳуснбузар пайдо бўлиши ва тошишида организмнинг умумий аҳволи катта аҳамиятга эга. Асосан меъда—ичак, моддалар алмашинуви ва эндокрин безлар фаолиятининг бузилиши, камқонлик, гиповитаминоз, қабзият, себорея ҳуснбузар тошишига сабаб бўлади. Бу даврда ёғ безлари зўр бериб ишлайди, бунда ёғ безларидан чиқаётган секреция миқдори ўзгарибгина қолмай, балки унинг таркиби ҳам ўзгаради, яъни эркин ҳолатда бўлган ёғ кислоталарнинг миқдори ошиб, терида ишқорий муҳит вужудга келади. Ёғ чиқариш йўлларида ёғнинг йиғилиб қолиши ва уларга стафилококк, коринобактерия ва бошқалар тушиши туфайли яллиғланиш жараёни юз беради. Яллиғланиш жараёнининг кечиши микроорганизмлар сони ва организмнинг индивидуал ҳолатига (резистентлигига) боғлиқ. Клиникаси. Тошмалар асосан юз, кўкрак ва гардон терисига тошади. Теридан кўплаб ажралиб чиқаётган ёғ кислоталар без каналчаларининг терига туташ ерини таъсирлаб гиперкератоз авж олади, ёғ соч фолликули ёки ёғ бези йўлининг эпидермис мугуз қаватидан ҳосил бўлган тиқин билан тиқилиши туфайли ёғ тери безлари ичида йиғилиб камедонлар ҳосил қилади. Секретнинг тери ичида туриб қолиши пиококкли касалликларнинг ривожланиши учун қулай шароит туғдиради. Дастлаб тугунчалар, сўнгра эса пустулалар юзага келади (88-расм). Пустулаларнинг қўшилиши ва терининг чуқур қаватларига тарқалиши инфильтрат ва абсцесслар пайдо бўлишига олиб келади, улар тешилиб йиринг оқиши ва чандиқ ҳосил қилиб битиши мумкин.

Давоси. Касаллик авж олган даврида антибиотиклар (тетрациклин, эритромицин, цефамизин ва бошқалар) қўлланилади. Стафилококкли анатоксин, антистафилококкли гаммаглобулин, аутогемотерапия буюрилади. Витаминлар (B,, B6, B12, E, A, C) билан даволаш, парҳезга риоя қилиш, ички аъзолар касалликларини бартараф этиш мақсадга мувофиқ.



Маҳаллий даво сифатида салицил кислотаси, резорцин, левомицетиндан иборат спиртли эритмалар, антибиотикли малҳамлар, криомассаж, электрокоагуляция ва бошқалардан фойдаланилади. Касаллик енгил кечганда маҳаллий даво сифатида таркибида ретиноид (эрол, дерива, дифферин), ретиноид ва антибиотик сақловчи (дерива C), ҳамда азелеин кислотаси (скинорен), бензоил пероксид дори воситалари тавсия этилади. Маҳаллий дори воситаларни систем препаратлар билан бирга қўллаш даволаш самарасини оширади.

Ҳуснбузарнинг оғирроқ шаклларини (конглобатли, абсцессли) даволашда антиандроген таъсир этувчи «скинорен», «диана» ва ароматик ретиноид — «роаккутан» препаратлари қўлланилади.

Достарыңызбен бөлісу:




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет