«Қазақ тілі» пәнінен жаратылыстану-математикалық бағыттағы 11-сыныпқа арналған мемлекеттік емтихан (эссе) тақырыптары


Ўқувчилар учун тавсия этиладиган эссе мавзулари (Өзбек тілі)



бет5/7
Дата16.01.2022
өлшемі52,96 Kb.
#112483
1   2   3   4   5   6   7
Байланысты:
2 5417954051079802211

Ўқувчилар учун тавсия этиладиган эссе мавзулари (Өзбек тілі)
1. Сизнингча, Аҳмад Яссавий ҳикматларида инсон фазилатларининг қайси томонлари улуғланади ва қадрланади? Далиллар асосида фикрингизни асосланг.

2. Алишер Навоийнинг «Хамса» асари – жаҳон адабиёти дурдонаси.

3. Ўткир Ҳошимов асарларида одамийлик тушунчаси (“Урушнинг сўнгги қурбони” ҳикояси асосида).

4. Онага бўлган муҳаббат тараннум этилган асар(Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” қиссаси асосида).



5. Ўзбек шеърияти хазинасининг энг тўридан жой олган асар (Миртемирнинг «Сурат» достони асосида).

6. Чексиз армонлар ичида куйланган шеър-қўшиқ (Миртемирнинг «Онагинам» шеъри асосида).

7. Абай қозоқ шеъриятини юксак чўққига кўтарган шоир.

8. Ҳалима Худойбердиеванинг “Дориломон кунлар келди” шеъри онага нисбатан фарзандлик муҳаббатининг ифодасими?

9. Нодиранинг “Фиғонким, гардиши даврон ...” деб бошланувчи ғазалида шоиранинг ҳолати шеърнинг умумий руҳига ҳамоҳангми?

10. Эркка интилувчи инсонни енгиб бўлмайди (Абдулла Қаҳҳорнинг “Даҳшат”ҳикояси асосида).

11. Ёзувчи тарихнинг энг чиркин пайтларида ҳам миллат ҳаётида юксак маънавиятли, маърифатли, кенг фикрли ёрқин шахслар мавжудлигини кўрсата олганми? (А. Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи асосида)

12. Абдулла Орипов – олижаноб инсоний фазилатларни мадҳ этган шоир (“Жаннатга йўл” драмаси асосида).

13. Бу ёруғ дунё надур?

Кошонадур, вайронадур.

Сенга меҳмонхонадур

Меҳмон ўзинг, мезбон ўзинг, мисралари орқали шоир инсон зиммасига нималарни юклаяпти деб ўйлайсиз? (Эркин Воҳидовнинг “Инсон” қасидаси асосида)

14.Сизнинг фикрингизча, Билимни буюк, уқувни улуғ бил,

Бу иккиси танлаган бандасини улуғлайди, сатрлари орқали Юсуф Хос Ҳожиб билимнинг қудратига қандай баҳо беради?

15.Муҳаммад Юсуф ижодининг бетакрор ва самимийлиги нимада? Фикрингизни шоир шеъриятига асосланган ҳолда далилланг.

16. Мен учун замонавий тараққиёт – бу...

17. Маънавий қадриятлар умумбашарий муаммолар ечими бўла оладими?

18. Инсонийликнинг энг юксак поғонаси – бу...

19. Жиноят фақат қонунга хилоф ишми?

20. Тил сукути–инсон саломатлиги.



21. Оммавий ахборот воситалари ҳақида ўйларим.

22. Буюк даштнинг буюк номлари.

23. Ер юзини ларзага солаётган муаммолар ўз ечимини топишига ишонаман.

24. Қомусимиз – бахтимиз ва ҳуқуқларимиз кафолати.



25. Журналист маҳорати – сифатли кўрсатув гаровими?

26. Ота-она шаънини улуғлаш – фарзандлик бурчимиз.

27. Тинчлик ва осойишталик – улуғ неъмат.

28. Она табиат биздан мадад кутмоқда.

29. Табиий ресурслардан тўғри фойдаланяпмизми?

30. Оз-оз ўрганиб доно бўлур.

31. Туркистоним, сени бутун дунё тан олмоқда!



32. Урф-одатларимиз – тарбиямиз мезони.

33. Асл миллий қадриятларимиз сарчашмалари буюк аждодларимиздан мерос.

34. Маънавияти юксак халқ ўзлигини йўқотмас.

35. Китоб ва китобхонлик – маънавий эҳтиёж намунаси.

36. Ўзининг миллий урф-одатини билмаган кишини баркамол одам деб бўладими?

37. Миллий қадриятларимиз – тенгсиз бойлигимиз.

38. Инсон ўз Ватанидан олисда бахтли яшай оладими? 

39. Дўстлик – соф туйғу.

40. Ахлоқ билан адабиёт – бир-бирининг давоми

41. Касб танлаш - умр йўлини танлаш демакдир.

42. «Инсон ўз тақдирини ўзи яратади» деган фикр бор. Бу фикрга сизнинг муносабатингиз қандай?

43. Оилада бахти борлар ҳар ерда бахтиёрдир.

44. Бекорчилик – инсонни тўғри йўлдан адаштиради.

45. Устоз номи улуғдир...

46. Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий мероси.

47. Тинчлик ва осойишталик – улуғ неъмат.

48. Ватан ҳимояси – муқаддас бурч.

49. Кўк байроғи ҳилпираган Мустақил Қозоғистон!

50. Тарихимсан, тақдиримсан, она тилим!



4-қосымша



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет