Қазақстан республикасы 45minut kz – 45minut org


Мавзу: Сифат – сўз туркуми



Pdf көрінісі
бет289/361
Дата15.11.2022
өлшемі8,73 Mb.
#158392
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   361
Байланысты:
12-d0bad0b8d182d0b0d0bf

Мавзу: Сифат – сўз туркуми
Мақсад: 
а) ўқувчиларнинг сифат сўз туркуми юзасидан олган билимларини кенгайтириш;
б) ўқувчиларнинг сўз бойлигини орттириш, ўзбек тилига бўлган қизиқишларини ошириш, сифатларнинг ёзилишига доир
имло қоидаларини тушунтириш, чиройли ёзув малакасини ривожлантириш, топқирликка ўргатиш;
в) ватанпарварлик, инсонпарварлик фазилатларини камол топтириш, нафосат тарбиясини сингдириш.
Дарснинг тури: 
БиС технологиясининг тринажер картаси.
 
Дарс усули
: тушунтириш, кўрсатиш, биргаликдаги амалий фаолият (БАФ)
Дарснинг жиҳози
: «Ўзбек тилининг изоҳли луғати», баҳолаш доскаси (МПМ), рангли расмлар,компьютер. 
Дарснинг бориши
:
Ташкилий пайт. Давоматни аниқлаш, дарсга ҳозирликни кузатиш.
Уй вазифасининг бажарилишини текшириш.
211


Ўқувчилар билимини баҳолашда ўқитувчи алгоритм доскаси (МПМ) дан фойдаланиши қулай. Ўқувчилар ҳам ўз навбатида,
бу доска орқали ўз баҳоларини билиб борадилар. Яъни, ҳар бир ўқувчи ўтирадиган ўрни кўрсатилган рақамлар қаршисидаги
катакчаларга баҳо қўйилади. Баҳолар қуйидаги тартибда, маълум белгилар орқали қўйиб борилади:
“5” – +
“4” –
۷
“3” – ─ 
“2” – 0
Шу ўринда 5 –синфда ўтилган сифат сўз туркуми юзасидан олган билимларимизни эсга туширамиз.
1. Ўтилган мавзуни текшириш учун ўқувчиларга қуйидаги саволлар берилади.(Ақлий ҳужум)(5 мин)

Ўзбек тилининг қандай бўлимлари бор?

Ҳозир биз қандай бўлимни ўрганяпмиз?

Морфология бўлими нимани ўрганади?

Сўз туркумлари ҳақида маълумот беринг.

Сўз туркумлари нечта гуруҳга бўлинади?

Ўзбек тилида мустақил сўз туркумлари қайсилар?

От – сўз туркуми ҳақида маълумот беринг.

Атоқли отлар нима?

Турдош от деб нимага айтилади?

Шахс отларининг асосий турларини атанг.

Ёшига кўра шахс отларига мисоллар келтиринг.

Қариндошлигига кўра шахс отларига мисоллар келтиринг.

Истиқомат жойига кўра шахс отларига мисоллар келтиринг.

Феълнинг вазифасига кўра турларини айтинг.

Ҳаракат номи ясовчи қўшимчалар қайсилар?

Сифатдош гапда қандай бўлак вазифасини бажаради?

Равишдош нима?

Сифат – сўз туркуми ҳақида маълумот беринг.

Сифатлар маъно ва грамматик белгисига кўра неча турли бўлади?

Аслий сифатларга мисол келтиринг.

Нисбий сифатлар қайсилар?

Сифатларнинг отлашиши деб нимага айтилади?

Даражали сифат деб қандай сифатларга айтилади?

Даражасиз сифатларга мисол келтиринг.

Даражали сифатлар англатадиган маъносига кўра нечта даражага бўлинади?

Оддий даражадаги сифатларга мисоллар келтиринг.

Қиёсий даражали сифат қандай қўшимча ёрдамида ясалади?

Орттирма даражали сифатга мисол келтиринг.
(Ўқувчиларнинг жавоблари МПМ да белгиланиб борилади.)



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   361




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет