ИЗУЧЕНИЯ ЯЗЫКА В ЛИНГВИСТИКЕ
АННОТАЦИЯ
В статье рассказывается о синтаксисе речи. Проблема синтаксиса речи всегда была
актуальной в мировой лингвистике и остается актуальной сегодня. Основная причина этого
заключается в том, что, несмотря на то, что проблема синтаксического образования
предложения до сих пор изучается на основе логических, формально-грамматических,
психологических принципов, а также в рамках принципов системно-структурной
лингвистики, эта проблема до сих пор не решена.
Ключевые слова:
Речь, синтаксис, степень, логика, грамматика
Sobirova Nasiba
Lecturer at the Department of English Philology,
Samarkand State Institute of Foreign Languages
THE PROBLEM OF SYNTAXIC EXPANSION OF SPEECH AND ITS STATUS OF
LANGUAGE STUDY IN LINGUISTICS
MUALLIM | УЧИТЕЛЬ | TEACHER
№4 | 2021
96
ABSTRACT
The article talks about speech syntax. The issue of speech syntax has always been relevant in world
linguistics and remains so today. The main reason for this is that despite the fact that the problem of
syntactic formation of a sentence has been studied to this day on the basis of logical, formal-
grammatical, psychological principles, as well as within the principles of system-structural
linguistics, this problem is still not resolved.
Keywords:
Speech, syntax, degree, logic, grammar.
Гап шундаки,бу мубироқга мантиқий қоидалар асосида ёндашилганда формал –
грамматик тамойиллар, формал - грамматик нуқтаи назардан ёндашилганда мантиқий ва
психолoгик масалалар талқини, систем – структур тамойилларга таянилганда эса мантиқий-
семантик масалалар иккинчи даражали бўлиб қолмoқда. Бироқ шуни ҳам айтиш керакки,
ҳозирги пайтгача тилшунослик мубироқлари тадқиқида, шу жумладан, гап синтаксиси
масалаларини ўрганишда ҳам Аристотель яшаган даврларда кенг истеъмолга киритилган
мантиқий (фалсафий) қоидалар устувор аҳамият касб этиб келаётгани сир эмас. Бунинг
натижасида эса соф грамматик тамойиллардан четлашиш ҳoлати вужудга келди. Бошқача
айтганда, биз тилшунослик мубироқлари тадқиқига мантиқий ёхуд психологик нуқтаи
назардан ёндашиб келдик ва соф грамматик тамoйиллар ҳамда уларга хос қоидалардан
бирмунча четлашиб кетдик. Масалан, гапнинг биргина синтактик таҳлилини оладиган
бўлсак, бунда гап бўлакларини белгилаш принципига таянамиз. Гап бўлаклари (эга, кесим,
аниқловчи, тўлдирувчи, ҳол) эса соф грамматик тушунчаларни эмас, балки мантиқий-
семантик тушунчаларни тақозо этади. Мазкур тушунчалар Аристотель томонидан
истеъмолга киритилган субъект ва предикат тушунчаларининг калькалаштирилган
кўринишларидир. Баъзи тилларда эса бу тушунчалар (масалан, инглиз, француз ва ҳ.к)
ўзгаришсиз субъект ва предикат ҳолларида қўлланиб келмоқда.
Албатта, Аристoтелнинг буюк қомусий олим эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайди.
У том маънода буюкдир. Бироқ, шу билан бирга, Аристотель биринчи навбатда улуғ
файласуф олимдир. Шунга кўра, тилшунослик мубироқларини ўрганишда унинг кўпроқ
фалсафий терминлардан фойдаланганлиги изоҳ талаб қилмайди.
В.В.Виноградов ҳам тилшунослик мубироқларининг мантиқий мубироқлар билан
қориштирилиб юборишига қарши эди. Олим гап ва ҳукм тушунчалари мазмунига кўра
муштарак ҳодисаларни тақозо этмаслигини алоҳида таъкидлаган эди. Унинг фикрига кўра,
гап тушунчаси билан узвий боғлиқ бўлган замон, модаллик,предикативлик категориялари
мантиқий ҳукм билан алоқадор эмас. Ҳукм гап орқали ифодаланади, у гапдан ажралиб яшай
олмайди, бироқ гап ҳукм тушунчасига тобе эмас, у алоҳида синтактик бирлик сифатида яшай
олади. Равшанки, ҳукм икки таркибий қисмдан ташкил топади: субъект ва предикат. Гап эса
нафақат эга ва кесимни, балки иккинчи даражали бўлакларни ҳам қамраб олади. Лекин бу
ўринда шуни ҳам айтиш керакки, ҳозирги пайтгача қўлланилиб келаётган аниқловчи,
тўлдирувчи ва ҳол тушунчалари соф грамматик категорияларни тақозо этмайди.
В.В.Виноградов мазкур тушунчаларнинг синтактик алоқаларни ифодалаши сунъий ва
грамматик тамойилларга изчил амал қилмаслигини ишонарли тарзда қайд этган эди.
Дарҳақиқат, бугунги кунгача биз амал қилиб келаётган гап бўлаклари билан боғлиқ
тушунчалар мантиқий-семантик жиҳатдан аҳамият касб этади. Бу хусусида сўз юритганида
Н.Турниёзов қуйидагиларни ёзади: “... гап бўлаклари номларини англатадиган терминлар
соф грамматик нуқтаи назардан танланмаган. Шунинг учун сўнги йилларда умумий
тилшунослик фанида турли хил атамалардан фойдаланилмоқда. Масалан, бугунги синтактик
таҳлилда “предикат”, “субъект”, “агенс”, “пациент”, “актант”, “сирконстант” сингари қатор
терминларнинг қўлланаётгани бунинг далили бўла олади.”
Кўринадики, тилшунослик ҳозирги кунгача мантиқ категорияларидан фойдаланиб
келмоқда. Тўғри, мантиқ билан тилшунослик фанлари узвий боғлиқ. Лекин бу орқали уларни
қориштириб юбориб ҳам бўлмайди. Бу ўринда В.В.Виноградовнинг қуйидаги сўзларини
айнан келтиришни лозим топдик: “...грамматика фан сифатида ўз қонуниятларини конкрет
|