4.1.11.2. Бир хил (типовой) дастурий ечимлар
Бир хил турдаги функцияларни амалга ошириш учун фойдаланувчи иш
жойидаги компютерлари ва серверлар учун маълумотларни қайта ишлашнинг
бир хил усуллари ва бир хиллаштирилган дастурий воситалардан
фойдаланиш керак.
Тизимни лойиҳалаштириш ва яратиш қуйидаги талабларни ҳисобга
олган ҳолда амалга оширилиши керак:
- тизим таркибий қисмларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш стандарт лойиха
қарорларига асосланиши керак;
- Тизимни таснифлаш ва кодлаш воситалари тармоқ таснифлагичлари,
луғатлар, регистрлар ва реестрларга мос келиши керак;
- Тизим маълумотлар базаларининг таркиби ва тузилиши кўрсаткичларнинг
таркиби, ўлчамлари, тақдим этиш даврийлиги, тақдимот шакллари ва
форматлари билан бирлаштирилиши керак.
Достарыңызбен бөлісу: