Бошкаришнинг вазиятлар маркази учун Ахборот


 Тизим функцияларига талаб



Pdf көрінісі
бет47/67
Дата16.04.2022
өлшемі1,56 Mb.
#139567
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   67
Байланысты:
ТЗ (ЦКЭ) 1597928338 (1)
globa ii lamotkin sa khromatograficheskie i spektralnye meto, 1-qq
4.2.1. Тизим функцияларига талаб 
4.2.1.1. Маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ва архивлаш 
қуйитизими 
Маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ва архивлаш қуйитизими 
қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олиши керак: 
-
сақлаш мосламалари (диск массиви); 
-
сақлаш мосламаларига кириш инфратузилмаси; 
-
маълумотларни захира ва архивлашнинг қуйитизими; 
-
сақлашни бошқариш дастури; 
- бошқарув ва мониторинг тизими. 


4.2.1.2. Маъмурий бошқариш қуйитизими 
Маъмурий бошқариш қуйитизими АТ тоифасига киради. Тизим Маъмури 
барча қуйитизимлар билан ўзаро ишлайди. Маъмурий бошқарувчи 
(администратор) бутун тизимнинг ишлаши учун жавобгардир. 
АТ Маъмурий бошқариш бутун тизимни бошқариш билан боғлиқ 
жараёнларни амалга оширишни ўз ичига олади ва қуйидаги функцияларни
амалга оширади: 

маълумотлар базасини яратиш; 

захира нусхаларини яратиш; 

маълумотлар базасининг яхлитлигини текшириш; 

АТ ишлашини текшириш; 

журнал юритиш; 

фойдаланувчини тизимга киришини Маъмурий бошқарувчи томонидан 
ташкиллаштириш. 
Журнал юритиш функцияси - бу АТда содир бўлган воқеалар тўғрисидаги 
маълумотларни тўплаш ва тартибли сақлаш учун мўлжалланган. Бу функция 
Тизим журналида янги ёзувлар қўшиш ёки маълумотлар базасини янгилаш 
тўғрисидаги маълумотларни акс эттиришга мўлжалланган. Ёзувлар 
хронологик тартибда сақланиши керак. Ҳар бир воқеа учун фойдаланувчи 
белгиланиши керак. 
Тизимда воқеаларни рўйхатга олиш воқеа содир бўлганидан кейин имкон 
қадар қисқа вақт ичида амалга оширилиши керак.
Киришни бошқариш қуйидаги функцияларни таъминлаши керак: 

фойдаланувчиларни Тизимга киритиш; 

фойдаланувчиларни Тизимдан ўчириш; 

фойдаланувчиларни қайси гурухга тегишли бўлса шу гурухга
аъзолигини таҳрирлаш; 

белгиланган фойдаланувчининг керакли объектга кириш ҳуқуқини 
аниқлаш функцияси (кўриш, таҳрирлаш, ўчириш, хавфсизлик ҳуқуқи); 

киришнинг талаб қилинадиган усули билан берилган фойдаланувчини 
ушбу объектга киришини созлаш функцияси (кўриш, таҳрирлаш, 
ўчириш, хавфсизлик ҳуқуқи). 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   67




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет