Оңтүстік Қазақстан облысы.
Шымкент қаласы
Хамза атындағы №53 жалпы орта мектебінің математика пәні мұғалімі
Корганова Надира Хамзебековна
Дарс мавзуси: Тўғри ва нотўғри касрлар. Аралаш сонлар.
Дарснинг мақсади: 1. Аралаш сонни нотуўғри каср шаклида ёзиш ва
аксинча нотўғри касрни аралаш сон шаклида ёзиш мавзусини мустаҳкамлаш.
2. Машқлар бажаришда ўрганилган қоидалардан тўғри фойдаланишни мустаҳкамлаш ҳамда касрнинг асосий ҳоссаси мавзусини такрорлаш.
3. Машқларни бажариш давомида мустақил фикрлаш қобилиятларини шакллантириш ва тез ҳисоблаш малакаларини такомиллаштириш.
Кўргазма қурол: тарқатма материал – карточкалар, плакатлар.
Дарс типи: Аралаш дарс.
Дарснинг услуби: Мусобақа дарс.
Дарснинг бориши: 1. Ташкил этиш (керакли иш қуролларининг олинишини талаб этиш ва йўқлама қилиш)
2. Уй вазифасини текшириш ва щтган мавзу юзасидан оғзаки саволлар ва машқлар.
а) тўғри каср деб қандай карсларга айтилади? Мисоллар келтиринг.
б) қандай касрлар нотўғри каср дейилади? Мисоллар келтиринг.
в) аралаш сонлар деб қандай сонларга айтилади? Мисоллар келтиринг.
г) нотўғри касрни аралаш сонга қандай айлантирилади? Мисоллар келтиринг.
д) аралаш сонни қандай усул билан нотўғри касрга алмаштириш мумкин? Мисоллар келтиринг.
е) ихтиёрий натурал сонни аралаш сон шаклида ёзиш мумкинми? Мумкин бўлса мисоллар келтиринг.
Уй вазифаси 476 – мисол. Ўқувчилар топшириқни тезгина ўқиб чиқишади.
Дам олиш. (оғзаки бажарилади). Тахтага 490 мисол шарти ёзилган плакат осилади. Ўқувчилар 2 гуруҳга бўлинади. Плакатдаги 1 ва 3 топшириқларини 1- қатор қолганларини 2- қатор бажаради.
490 – мисол. Бўш ўринларни тўлдириш керак. Топшириқ плакатга ёзилган.
477- мисол. Оғзаки бажарилади. Такрорлаш учун мустахкамловчи саволлар:
а) х/5 – тўғри каср, шарт бажарилиши учун х нинг ўрнига қандай рақамларни қўйиш мумкин? (1,2,3,4)
б) 9/х нотўғри каср бўлиши учун х нинг ўрнига қайси сонларни олиш мумкин? (1,2,3,4,5,6,7,8)
3. 483 – мисол. Аралаш сон кўринишда ифодаланг. Топшириқни бажаришдан олдин такрорлаовчи саволлар:
1 кг неча гр? 8 гр неча мг? 1 соат неча минут?
4 соат неча мин? 1 м неча см? 1 м неча дм?
4. Математик диктант:
1. сонларининг бутун қисмларни ажратинг.
2. 5 ва 6 сонларини махражи 3 бўлган нотўғри каср шаклида ёзинг.
Диктант бажарилиб бўлингач ўқувчилар ўзаро дафтарларини алмашадилар ва бир – бирларининг ишларини текширадилар. бу пайтда тахтага тўғри жавоб осиб қўйилади.
484 (1- қатор) ва 486 (2- қатор) топшириқлар. Ўқувчилар дафтарларига мустақил бажаришади.
485 – мисол.
5. Ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини мустахкамлаш учун машқ – тенглама.
2х(6+m)=18
Аввал оғзаки бажарамиз. Сўнг ечимини ёзамиз. 2х9=19 9=6+ m m=3
6+m=18:2
m=9-6
m=3
8. Фикрни мустаҳкамлаш
9. Уй вазифаси №498, 504
10. Баҳолаш: Ўқувчилар бир – бирларини баҳолашади.
11. Тескари боғланиш. Ўқувчиларга смайликлар тарқатилади. Улар ўзларига ёққан бўлимга ёпиштиришади.
Достарыңызбен бөлісу: |