Электрон ахборот-таълим муҳитида талабалар мустақил ишини ташкил этиш михлиева Шаҳзода Раббим қизи



бет1/4
Дата15.05.2023
өлшемі63,4 Kb.
#176712
  1   2   3   4
Байланысты:
дисшох


ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ-ТАЪЛИМ МУҲИТИДА ТАЛАБАЛАР МУСТАҚИЛ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Михлиева Шаҳзода Раббим қизи
Жизззах давлат педагогика институти- магистр
Аннотация Мақолада электрон ахборот-таълим муҳитида талабалар мустақил ишларини самарали ташкил этишнинг асосий омиллари, шунингдек, талабалар мустақил ишлаш жараёнида дуч келадиган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида фикр юритилган.
Таянч сўзлар: электрон ахборот-таълим муҳити, мустақил таълим, мустақил иш, очиқ таълим ресурслари, касбий компетенция
Бугунги кунда мамлакатимизда олий таълимни ривожлантириш борасида улкан ишларни амалга ошириш натижасида бўлажак мутахассислар тайёрлашнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари ва ахборот-методик имкониятлари кенгайтирилмоқда. Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш” устувор вазифаси белгиланган [1].
Жаҳонда илм-фан ва ахборот-коммуникация технологиялари тараққиёти олий таълим дидактикаси ривожланишининг янги босқичини белгилаб берди, бунда унинг тушунчалар аппарати кенгайишини, педагогикада юзага келаётган трансфер-интегратив ҳудудлар, қадриятлар ва таълим мазмунини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Таълим жараёнлари интеграциясига бўлган эҳтиёж қуйидагиларга имкон берадиган электрон ахборот-таълим муҳитини шакллантиришни тақозо этади: ўқув жараёнини олий таълим муассасаси доирасидан ташқарига олиб чиқиш; йирик таълим консорциумларини барпо этиш; таълим ресурсларининг глобал кутубхоналарини яратиш; бўлажак мутахассисларнинг глобал ахборот маконидаги янгича иш шароитига мослашувини таъминлаш. Шунга кўра, олий таълим жараёнида малакали мутахассисларни тайёрлашда амалдаги таълим ёндашувларини ўзгартириш, мустақил ишлаш кўникмасини ривожлантириш орқали мантиқий тафаккур ва касбий муаммоларга ечим топишда зарурий компетенцияларни шакллантириш муҳим ўрин эгаллайди
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясининг “Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари” деб номланган 3-бобининг “Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш” деб номланган биринчи бандида “Мустақил таълим соатлари улушини ошириш, талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнида компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, бу борада ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни кенг жорий этиш” [2] масалаларида таълим олувчиларнинг мустақил таълим олишлари, мустақил ишлаш малакаларини узлуксиз ошириш орқали мутахассисларнинг зарурий компетенцияларини, ижодий ярaтувчaнлик, тадқиқотчилик, мантиқий тaфaккурини ривожлaнтиришгa aлоҳидa эътибор қaрaтилгaн.
«Мустақил таълим» тушунчаси “Педагогика фанидан изоҳли луғат” [3] да олинган билим, кўникма ва малакани мустаҳкамлаш, қўшимча материални ўрганиш мақсадидаги ўқув шакли деб қаралади. Айни вақтда илмий ва ўқув адабиётларда «мустақил таълим олиш», «мустақил ўқиш», “мустақил иш” тушунчаларидан синонимлар сифатида фойдаланилмоқда.
М.Баракаев: “Мустақил таълим – олий таълим тизимида таълимнинг шундай бир шаклидирки, бунда “талабаларнинг ўқув фаолияти педагог томонидан бошқарилиб, топшириқлар берилади, маслаҳатлар уюштирилади ва бажарилиши назорат қилинади” -деб таъкидлайди [4].
Илмий ва ўқув адабиётлар таҳлили асосида олий таълим муассасаларида талабалар томонидан бажариладиган мустақил таълим ва мустақил иш тушунчаларига қуйидагича ишчи таърифлар қабул қилдик: мустақил таълим – мутахассис ёрдамида ёки ёрдамисиз бирор вазифа (масала, муаммо) ни мустақил ўрганиш асосига қуриладиган ўқув фаолияти жараёнидир. Мустақил иш эса таълим олувчининг фандан олган билим, кўникма ва малакаларини янада кенгайтириш ва такомиллаштиришга қаратилган фаолият тури ҳисобланади.
Мустақил ишлар дидактик мақсади, вазифаси, мураккаблик даражаси, кимга (индивидуал ёки жамоа учун) мўлжалланганлигига қараб, бир-биридан фарқ қилади. Унинг назарий, амалий, илмий, методик ва педагогик асослари таҳлил қилинса, самарали шакллари, воситалари танланса, ижобий натижаларга эришиш мумкин. Унда ўрганиладиган мавзунинг амалиёт билан узвийлиги, илмийлиги ва ўқув материалларининг қизиқарлилиги, мавзуларнинг тизимлилиги, топшириқ ҳамда вазифаларнинг кўп қирралилиги, ўзаро боғлиқлиги муҳим ўрин тутади. Аммо энг асосийси, талабаларнинг мустақил равишда таълим олиш фаолиятини ташкил этишда уларнинг интилиш ва қизиқишларига эътибор қаратиш зарур.
Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг ўқув фаолиятини кузатиш давомида шу нарса аниқландики, онгли қизиқиш мустақил фаолиятга ундовчи, ҳавас уйғотувчи куч бўлиб ҳисобланади. Онгли қизиқиш – мустақил фаолиятнинг энг муҳим кўрсатгичи, юқори даражасидир. Бу эса фан ўқитувчилари маҳоратининг даражасига боғлиқлиги сабабли талабаларда у ёки бу фан ёки касб мутахассислигига нисбатан қизиқиш шаклланади.
Мустақил таълимнинг алоҳида шакли талаба мустақил ишлари ҳисобланади.
Талабалар томонидан бажариладиган мустақил ишлар қандай мақсадга қаратилганига кўра бир неча турларга ажратиш мумкин:
Улардан биринчи тури олдин ўзлаштирилган билимларни эсга тушириш, мустаҳкамлаш ва тасаввурни бойитиш ҳисобланади. Ҳар қандай эгалланган билим қайта эсга тушириб, амалда татбиқ этиб турилмаса, айрим қисмлари хотирадан кўтарилади, эсдан чиқади. Шунинг учун вақти-вақти билан мустақил ўқиш орқали хотирада мустаҳкамланиб борилиши фойдалидир, аммо такрорлаш жараёнида талабаларнинг мустақил фикрлаш қобилиятлари ривожланмайди.
Иккинчи тури билиш-изланиш шаклида амалга ошади. Бунда талаба ўқитувчи маълум қилган назарий билимларга суянган ҳолда янги маълумотларни ўзлаштиришга, муаммоли топшириқ ва вазиятларга ечим топишга ҳаракат қилади. Талаба ўзи учун номаълум бўлган муаммоларнинг ечимини топишда таҳлил қилиш, умумлаштириш, хулосалар чиқариш, таққослаш каби жиҳатларларидан фойдаланган ҳолда янги билимларни ўзлаштириб олади. Ҳаётий тажрибалари ортади, ўзларининг кўрган-кечирган, ҳис қилган, олдин ҳақиқий моҳиятига эътибор бермаган масалаларга ечим топади.
Учинчи тури билимларни амалда татбиқ этиш бўйича бажариладиган мустақил ишлар. Бу турдаги ишларда талабалар олган билимларини ҳаёт билан, ишлаб чиқариш амалиёти билан боғлайдилар. Тажриба-синов тариқасида турли хил асбоб-ускуналар, макетлар ясаши, компьютер дастурлари тайёрлаши, оддий техник ихтиролар қилиши мумкин. Табиий ва аниқ фанларда мустақил таълимнинг бу туридан кўп ва самарали фойдаланилади.
Тўртинчи турига илмий-ижодий характердаги ишлар билан шуғулланишни киритиш мумкин. Ижтимоий-гуманитар йўналишдаги фанлардан бажариладиган ижодий мустақил ишлар илмийлиги, бадиий образлилиги, янги ғояларни илгари суриш ва уларга эришиш ечимларини топишга йўналтирилганлиги билан ажралиб туради. Табиий фанлардан эса олган билимларига суянган ҳолда янги навлар устида иш олиб бориш, чатиштириш, пайванд қилиш, флора ва фаунанинг сирли жумбоқларини ечишга ҳаракат қилинадиган ишлар ҳам шулар жумласидандир.
Таълимнинг аралаш таълим шакллари томонига силжиши ва ўқув жараёнининг электрон ахборот-таълим муҳитига ўтказилиши унинг самарали шакли ва янги таълим парадигмасини амалга ошириш воситаси ўлароқ, талабаларнинг мустақил ишлашига эътиборни кучайтиради, мустақил ишлаш борасидаги мавжуд нуқтаи назарларнинг интеграциясини, унда талабалар фаолияти ва таълимнинг ташкилий шакллари самарали уйғунлашувини талаб қилади. Электрон ахборот-таълим муҳитининг аҳамияти ўқув жараёнининг аста-секин Интернетга ўтиб бораётгани, унда бир олий таълим муассасаси доирасига сиғмайдиган, турли таълим муҳитларининг, жараёнлари ва муассасаларининг бирлашуви имкониятлари мавжудлиги билан изоҳланади [5].
Мустақил ишларни ташкил этишда электрон ахборот-таълим муҳитини услубий таъминотини ишлаб чиқиш мустақил ишни ташкил қилиш самарадорлигининг шартларидан бири ҳисобланади [6].
Олий таълим муассасаларидаги электрон ахборот-таълим муҳитида талабалар томонидан зарурий касбий компетенцияларни эгаллаш мақсадида бажариладиган мустақил иш қуйидагилар билан ажралиб туради: замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг дидактик имкониятларидан фойдаланиш, муаммоли ўқитиш, лойиҳавий ўқитиш, танқидий таффаккур, фаол ўқитиш ҳисобига билишга оид фаолликнинг ортиши; талабани индивидуал ривожлантиришга йўналтириш, яъни мустақиллик, танқидий фикр юритиш, мустақил равишда қарор қабул қилишга ўргатиш. Ҳар қандай жараённинг самарали кечиши, фаолиятнинг муваффақиятли ташкил этилиши унга таъсир этадиган омилларга боғлиқ. Шунга кўра тадқиқотни олиб бориш даврида талабаларнинг зарурий касбий компетенцияларни эгаллашга қаратилган мустақил ишини ташкил қилишда ўқитувчилар томонидан муаммоли топшириқлар, лойиҳалар тузиш, касбий масалаларни ечиш, шунингдек портфолиони қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Электрон ахборот-таълим муҳитида мустақил таълимни самарали ташкил қилиш учун турли воситаларидан фойдаланиш мумкин. Жумладан, электрон курслар, электрон ўқитиш тизимлари, видео маърузалар, веб-семинарлар, электрон тестлар ва бошқалар. Бу воситалардан ташқари, ҳозирги вақтда замонавий ва ихчам мобиль технологиялар ҳам мавжуд. Хозирда мобиль қурилмаларнинг имконияти тобора тараққий этиб бораётганлиги сабабли улар таълим воситаси сифатида кенг қўлланилиши анъанавий ва ноанъанавий таълимда асосий ўринни эгаллаб бормоқда.
Хулоса қилиб айтиш жоизки, талабаларнинг мустақил ишлаши электрон ахборот-таълим муҳитига ўтказилишида уларни амалга ошириш шарт-шароитлари ўзгаришини инобатга олиш керак бўлади: ўрганиладиган материаллар ҳажми ортиши; таълим траекториялари вариативлиги ўсиши; ишни исталган жойда, исталган вақтда, ҳар қандай техник воситалар ёрдамида амалга ошириш мумкинлиги; талабаларнинг ўқитувчилар билан коммуникациявий ўзаро алоқаси аҳамияти ортиши ва бошқалар.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

Замонавий таълим жараѐнини тубдан ислоҳ қилиниши, талабанинг аудитория ва маъруза юкламаларини мустақил таълим ҳиссасини ошириш орқали камайтирилишини талаб қилади. Бу ҳолда таълим жараѐнининг асосий маркази ўқитувчидан талабанинг мустақил фаолиятига ўтади.


Ўзбекистон Республикаси президентнинг 2019 йил 8 октябрдаги фармони билан тасдиқланган. «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»га кўра, мамлакатдаги ОТМларнинг 85 фоизи 2030 йилгача босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтиши режалаштирилган. Kредит-модуль тизими амалиѐтида аудитория ва мустақил ўқиш соатлари нисбати ўртача 40/60 фоизни ташкил этади. Бу нисбат, бошқача қилиб айтганда, 1/1.5га тўғри келади, яъни талаба муайян фан бўйича белгиланган ҳар бир соат дарс учун дарсдан ташқари бир ярим соат мустақил ўқиши, тайѐрланиши керак бўлади. Демак, талаба фан бўйича дарсда ва дарсдан ташқари мустақил тарзда мунтазам равишда ўқиб, ўз билим даражасини ошириб бориши лозим. Фан ўқитувчилари талабанинг мустақил фаолияти самарали ташкил этишга эътибор қаратиши зарур.


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет