«xxi ғасырдағЫ Ғылым және білім»



Pdf көрінісі
бет161/236
Дата16.04.2022
өлшемі4,46 Mb.
#139665
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   236
Байланысты:
Сборник 3конф (1)

 
Плюс 
Минус 
Қызықты 
Сабақта барлығы 
ұнады: 
сабақ 
мазмұны, 
жұмыс 
түрлері 
Ұнамады, 
түсініксіз 
болып 
қалды 
Барлық 
деректер 
мен 
әдістер 
қызықты 


279 
лаборатория машғулотларини танлашда замонавий фан ютуқлари ва 
инновацион технологиялар соҳасида олиб борилаётган изланишлар ва 
эришилаётган натижаларни эътиборга олган ҳолда, коммуникацион 
технологиялар воситасида моделлаштирилган вертуал лаборатория 
ишланмаларини келтириш асосида танлаш зарур. Бу эса, физикавий 
билимларнинг амалий қисми унинг назарий, яъни фундаментал қисмига 
таянади ва фундаментал билимларнинг бирор аниқ соҳада, ёки ишлаб 
чиқаришнинг ҳар хил соҳаларида қўлланишини кўрсатади.
XXI аср нафақат илмий-техник ахборотлар кўламининг кескин ортиши 
билан, балки технологияларнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга 
кўтарилганлиги билан ҳам фарқланади. Шу боис фаннинг энг сўнгги 
ютуқларини ўз ичига қамраб олувчи таълим мазмуни ҳам тубдан янгиланиб 
бориши талаб этилади. 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ахборот технологиялари ва 
компьютерларни жамият ҳаётига, кишиларнинг турмуш тарзига, мактаб ва олий 
таълим тизимига жадаллик билан олиб кириш ғоясини илгари суриб, махсус 
Қарор ва Фармонлар чиқармоқд. Ушбу Қарор ва Фармонларга мувофиқ 
равишда, узлуксиз таълим тизими, жумладан олий таълимда “Атом физикаси” 
фанини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларини татбиқ этиш
таълим жараёнини компьютерлаштириш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Бугунги кунда ҳар бир фандан, хусусан, “Атом физикаси”да ҳам шу 
даражада кўп илмий маълумотлар тўпланганки, уларни анъанавий ўқитиш 
усуллари ёрдамида ўқитиш дастурларида ажратилган соатлар давомида 
тингловчига етказишнинг иложи йўқ. Бу муаммоларнинг ечимини топиш учун 
ҳозирда бир қанча ўқитиш усуллари мавжуд бўлиб, улар ичида замонавий 
ахборот технологиялари воситалари асосида ўқитиш алоҳида аҳамиятга эга. 
Замонавий ахборот технологияларининг имкониятлари нафақат ахборот 
технологияларидан таълим тизимида самарали фойдаланишга, балки ундан фан 
мавзулари бўйича ноанъанавий дарсларни ташкил этишга ҳам имкон 
яратмоқда.Республикамизнинг етакчи таълим муассасаларида компьютер 
технологиялари асосида ўқитиш жараёни таҳлил қилинганда бир нечта 
йўналишларни кўриш мумкин [23]. Шулардан бири компьютер моделидан 
фойдаланиш ҳисобланади. Бу йўналиш ўқитилаётган фанларнинг объектларини 
табиий кўринишда кўрсатиш мумкин бўлмаган маълумотларни ифода этиш 
имкониятини яратади. “Атом физикаси”га оид маълумотлар, қонуниятлар ва 
экспериментларнинг аксарияти моделлаштириб тақдим этишни талаб этади. Бу 
эса ўз навбатида оригиналнинг табиатини аниқлаш, унинг ички, ташқи 
хоссаларини ва ривожланиш жараёнини кузатиш имкониятини яратади. 
Лаборатория машғулотларида талабанинг илмий дунёқараши, интеллектуал 
салоҳияти, яратувчилик қобилиятини илмий дунёқарашини кенгайтиришга 
йўналтирувчи дастурий воситалар ёрдамида атом тузулишини ёритишда 
моделлаштирилган усулни қўллаш юқори самарадор эканлигини кўрсатмоқда. 
Водород атомида 
2р-
ва 
3d
-ҳолатдаги электроннинг ядродан энг эҳтимолий 
масофасини аниқлашда 
2р- 
ҳолат учун қуйидагича ечим топилади:


280 
 
 
 
(2.17) 
бунда 
(2.18) 
3d
-ҳолат учун: 
 
 
(2.19) 
бунда 
 
 
 
 
 
 
 
(2.20) 
С ва С

ўзгармас коиффицентлар 
Водород атоми учун 
n 1, электроннинг асосий ҳолати 
га тенг булут ҳосил қилади. 
Электрон ҳам заррача ҳам тўлқин хусусиятига эга бўлгани учун бир энергетик 
поғонада ҳаракат қилаётган электрон ўз йўналишида иккиламчи (тебранма, 
айланма) ҳаракатда бўлади.
Шрёдингер тенгламаси 
Маple
дастурида моделлаштирилди, ҳосил бўлган 
моделлар асосида тайёрланган виртуал лаборатория иши қуйидаги кўринишда 
яратилди (1-расм).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   236




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет