Кластер ва ижарачи ўртасида яйловларни иккиламчи ижарага бериш тўҒрисидаги



Дата29.12.2021
өлшемі84 Kb.
#106469
Байланысты:
2 5222174362097944674


КЛАСТЕР ВА ИЖАРАЧИ ЎРТАСИДА ЯЙЛОВЛАРНИ ИККИЛАМЧИ ИЖАРАГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ

Ш А Р Т Н О М А № ____

“____” __________ 20__ йил ________________ тумани

Кластер номидан ________________ бир томондан ва иккинчи томондан _____________ вилояти _______________ тумани «__________________» ижарачи номидан фаолият кўрсатувчи хўжалик раҳбари ____________ қуйидаги мазмундаги шартномани туздик:

1.ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ.

1.1 Кластер ва ижарачи ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш мазкур шартноманинг мақсади ҳисобланади;

1.2 Кластер томонидан яйловлар мустақил равишда ижарачиларга ноль ставкада иккиламчи ижарага берилади;

1.3 Ижарачи томонидан иккиламчи ижарага олинган яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб, ҳосилдорлиги пасайиб кетишига йўл қўймаслик, майда шохли наслдор молларни кўпайтириш бўйича мажбуриятларни қабул қилади;

1.4 __________ ҳудудидаги яйлов ерларнинг ________________ контурларидаги жами ______ гектар яйлов ерлари ____ йилга (____________________) ижара берилади;

1.5. Ижарачи хўжалик фаолиятини тўлиқ мустақил ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида амалга оширади.

2. КЛАСТЕРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Кластер ҳуқуқлари:

2.1.1 Майда шохли моллари бош сони, генофондини сақланиши, уларнинг наслини яхшилаш мақсадида даврий мониторинг олиб бориш;

2.1.2 Майда шохли моллар маҳсулдорлигини ошириш ва жаҳон мўйна бозори талабларига мос сифатли экспортбоп маҳсулотларни етиштириш бўйича тавсиялар бериш;

2.1.3 Яйловларда озуқабоп ўсимликлар биохилмахиллигини сақлаб қолиш, яйловлардан оқилона фойдаланиш устидан даврий мониторинг олиб бориш;

2.1.4 Яйловлар инқирози (деградация)нинг олдини олиш, ҳосилдорлигини яхшилаш, чўл яйлов озуқабоп ўсимликларнинг уруғчилик майдонларини ташкил этишга кўмаклашиш;

2.1.5. Ижарачи томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда тузилган шартномани ижарага берувчи томонидан бекор қилиш.

2.2. Кластер мажбуриятлари:



2.2.1 Ижарачига ўз ваколати доирасида ишларни ташкиллаштириш юзасидан тавсиялар бериш;

2.2.2 Ижарачига мол бошидан келиб чиқиб зарур бўладиган яйлов (ер майдон)ларини ажратиш;

2.2.3 Яйловларни ижарага беришда олдиндан фаолият юритиб келаётган, майда шохли молларни парвариш қилаётган, сув иншоатлари, чўпон уйлари, қўра қўтонлар қурилишини амалга оширган хўжаликларга биринчи навбатда устуворлик бериш;

2.2.4 Яйловларни ижарага беришда ижарачининг яшаб турган ҳудудидан келиб чиққан ҳолда ёндашиш;

2.2.5 Ижарачи манфаатларини ўрнатилган тартибда ҳимоя қилиш;

2.2.6 Ижарачининг ички ва ташқи бозор учун харидоргир маҳсулотларни сифатли ишлаб чиқаришида ўз ваколати доирасида амалий ёрдам бериш;

2.2.7 Амалга ошириладиган мавсумий (наслчилик ишларини яхшилаш, қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш, яйловлар озуқа базасини мустаҳкамлаш) тадбирлар юзасидан кўргазмали семинарлари ташкил этиш;

2.2.8 Майда шохли молларнинг наслини яхшилаш мақсадида четдан наслдор қўчқор (така)ларни олиб келишда кўмаклашиш;

2.2.9 Ижарачилардан қоракўлчилик ва чорвачилик маҳсулотларини бозор баҳосида сотиб олиш;

2.2.10 Соҳада ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир меъёрий ҳужжатлар билан доимий равишда таништириб бориш;

2.2.11 Ҳар чоракда ижарачиларнинг мавжуд мол бош сонлари тўғрисида мониторинг маълумотларини юритиш;

2.2.12 Ижарачиларнинг майда шохли моллари боқиладиган яйлов ер майдонларидан тўғри фойдаланиш, майда мол бош сонини меъёр даражасида сақлаш, деградацияга учраган яйловларда озуқабоп ўсимликлар уруғчилигини ташкил этиш мониторингини юритиш;

2.2.13 Ҳар бир аъзо бўлган ижарачида ветеринар врач, зоотехник ва ҳисобчи хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш мониторингини юритиш;

2.2.14 Илмий тадқиқот институти олимлари ҳамда бошқа тадқиқотчи амалиётчиларни соҳага жалб қилган ҳолда майда шохли ва қоракўл зотли моллар наслини яхшилаш, маҳсулдорлигини ошириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот берувчи янги қўй ва эчки типларини яратишга кўмаклашиш;

2.2.15. Ижарачининг манфаатларини тегишли вазирлик ва давлат идоралари олидида ҳимоя қилиш.

3. ИЖАРАЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Ижарачининг ҳуқуқлари:

3.1.1 Кластер томонидан қоракўлчиликдаги илғор технологиялар ва янгиликлар ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиш;

3.1.2 Ўзининг манфаатларини тегишли вазирлик ва давлат идораларида ҳимоя этилишини талаб қилиш;

3.1.3 Соҳани ривожлантириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдалаш;

3.1.4 Кластернинг хизматларидан, шунингдек, Кластер ихтиёрида бўлган тижорат ахборотларидан биринчи навбатда фойдаланиш;

3.1.5 Ижарачи қоракўл зотли ва майда шохли моллар наслини яхшилаш, рақабатбардош маҳсулот берувчи янги қўй ва эчки зотларидан фойдаланиб, соҳа олимлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

3.1.6 Кластер аъзоларининг умумий йиғилишларида қатнашиш, унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқишда ваколати доирасида таклифлар киритиш, уларни муҳокамаси ва қарорлар қабул қилинишида иштирок этиш;

3.1.7. Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ, бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

3.2. Ижарачининг мажбуриятлари:



3.2.1 Ҳар йили декабрь ойининг 10 санасига қадар кейинги йил учун йўл харитасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Кластерга тақдим этиш;

3.2.2 Йўл харитасида кўрсатилган вазифалар ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаш;

3.2.3 Ижарага олинган яйлов ер майдонлари ҳажмидан келиб чиқиб майда шохли ва қоракўл қўйлар генофондини сақлаш, уларнинг бош сонларини кўпайтириш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш;

3.2.4 Қоракўл зотли ва бошқа майда шохли моллар наслини яхшилаш мақсадида хориждан наслдор қўйлар олиб келиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этган ҳолда молиявий ҳолатини яхшилаш;

3.2.5 Майда шохли моллар хомашёлари (қоракўлча ва қоракўл тери, қўй тери, жуни)ни мол бош сонидан келиб чиқиб, белгиланган меъёрга кўра, сифатли экспортбоп қилиб етиштириш ва Кластерга бозор баҳосида сотиш;

3.2.6 Яйлов инқирози(дегерадацияси)нинг олдини олиш мақсадида ўзига ажратилган яйловлардан мавсумий фойдаланишни йўлга қуйиш;

3.2.7 Ижарачи манфаатига таълуқли масалаларни ҳал этиш юзасидан таклифлар бериш;

3.2.8 Майда шохли молларни ривожланишига тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммолар ҳақида ўз вақтида Кластерни хабардор қилиб бориш;

3.2.9 Кластерга ҳар чорак сўнги ойини 25 санасидан кечиктирмасдан мавжуд мол бош сонлари тўғрисида маълумотлар тақдим қилиш;

3.2.10 Ўзидаги мавжуд майда шохли молларини қўшни ижарачининг яйлов (ер майдон)ларига ўтказмаслигини таъминлаш;

3.2.11 Майда шохли моллари сонидан келиб чиқиб қишлов учун етарли даражада озуқа захирасини яратиш;

3.2.12 Ижарага олинган яйлов ер майдонларидан мақсадсиз (ўсимликлар дунёсига зарар етказиш, биохилмахилликни камайтириш, яйловларни ёқиш, ўсимликларни чопиш ва уларни илдизини териш) фойдаланмаслик;

3.2.13 Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий–тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;

3.2.16 Яйловларни деградациядан чиқариш мақсадида чўл яйлов озуқабоп ўсимликлари (саксовул, қандим, чўғон, шувоқ, терскен, олабўта, изень, черкез ва бошқа)нинг бирламчи уруғчилик майдонини барпо этишда яқиндан кўмаклашиш ;

3.2.17 Деградацияга учраган ҳосилдорлиги паст бўлган яйловлардан келажакда самарали фойдаланиш, унинг ҳосилдорлигини ошириб бориш мақсадида ҳар йили дегадацияга учраган яйловнинг 25 фоизини тиклаш;

3.2.18. Яйловлардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикасида қонун хужжатларида белгиланган нормаларига қатъий риоя қилиб бориш;

4. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ



4.1 Шартнома шартларини бажармаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги ушбу шартномада кўрсатилмаган ҳолларда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талаблари тадбиқ этилади.
4.2. Қуйидаги ҳолларда тузилган шартнома бекор қилинади:
4.2.1 Ижарачининг ўз ҳоҳишига биноан киритган мурожаатига мувофиқ;

4.2.2 Соҳага ваколатли органлар томонидан чиқарилган қарорлари ижроси ижарачи томонидан мунтазам равишда ва етарли даражада бажарилмаса;

4.2.3 Ижарачи томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига зид равишда фаолият олиб борилса;

4.2.4 Ижарачи мазкур шартноманинг 3.2 банди ҳамда Қоракўлчиликни ривожлантириш билан боғлиқ Йўл харитасида кўрсатилган параметр ва вазифаларни бажармаса;

4.2.5. Яйлов ўсимликлар биохилма-хиллигини камайтирганлиги ҳамда яйловлар инқирози(деградация)га йўл қўйса.
5. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ШАРТЛАРИ

5.1 Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлик ҳолда томонлар ўртасида келиб чиқадиган низо ва зиддиятлар томонлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади;

5.2 Музокара йўли билан ҳал этилмаган масалалар Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ суд томонидан кўриб чиқилади.

5.3.Томонлар форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги сабабли шартнома шартларини бажара олмаган такдирда, жавобгарликдан озод қилинадилар.

6. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ.

6.1. Мазкур шартнома имзоланган кундан эътиборан юридик кучга эга бўлади ва ____ йил амал килади.

7. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

7.1 Ушбу шартномага киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилган ва ваколатли шахслар томонидан имзоланган такдирда амал қилади.

7.2. Мазкур шартнома икки нусхада ўзбек тилида тузилди ва бир хил юридик кучга эга. Шартноманинг бир нусхаси Кластерда, иккинчи нусхаси Ижарачида сақланади.



“____________________” МЧЖ

«________________» фермер хўжалиги (МЧЖ ёки Х/К)
























Раис _____________


Раҳбари ____________




Достарыңызбен бөлісу:




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет