99-модда. Вилоятлар,
туманлар
ва
шаҳарлардаги
(туманга
бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари
ҳокимиятнинг вакиллик органларидир.
Тегишли ҳудуддаги ижроия ҳокимиятига вилоят, туман ва шаҳар
ҳокими бошчилик қилади.
Халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга
мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади.
Халқ депутатлари Кенгашлари депутатларининг сайлови тартиби
қонунда белгиланади.
Халқ депутатлари Кенгашларининг ва ҳокимларнинг фаолиятини
ташкил этиш қонун билан тартибга солинади.
Халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатлари муддати – беш йил.
Янгидан ташкил этилган маъмурий ҳудудий бирликларда халқ
депутатлари Кенгашларига сайлов халқ депутатлари Кенгашларига
навбатдаги умумий сайловларга қадар бўлган даврдан ошмайдиган
муддатга ўтказилади.
100-модда. Халқ
депутатлари
Кенгашларининг
ваколатлари
жумласига қуйидагилар киради:
ҳудудни
ривожлантиришнинг
истиқболга
мўлжалланган
дастурларини, туман, шаҳарнинг бош режасини ва уни қуриш қоидаларини
ҳокимнинг тақдимига биноан тасдиқлаш;
тегишли маҳаллий бюджетларни ҳокимларнинг тақдимига биноан
кўриб чиқиш ва қабул қилиш, ушбу бюджетларнинг ижро этилиши
тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;
маҳаллий солиқлар ставкаларини ва бошқа мажбурий тўловларни
қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида белгилаш;
бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш;
ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимга тасдиқлаш, уларнинг
фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш;
қонунчиликда
белгиланган
ҳолларда
ва
тартибда
халқ
депутатларининг ваколатларини тан олиш ҳамда муддатидан олдин
тугатиш, уларни жавобгарликка тортиш учун розилик бериш;
қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳокимнинг қарорларини
тасдиқлаш;
тегишли прокурорларнинг, ички ишлар органлари раҳбарларининг,
адлия органларининг ва давлат бошқаруви органлари бошқа
бўлинмаларининг ҳисоботларини эшитиш;
ҳокимнинг ва қуйи турувчи халқ депутатлари Кенгашининг
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бўлмаган қарорларини
бекор қилиш;
қонунда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.