77-модда қуйидаги мазмундаги
олтинчи қисм билан
тўлдирилсин:
«Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлиси
Қонунчилик
палатасининг депутати айни бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий ҳокимият вакиллик
органларининг депутати бўлиши мумкин эмас»;
37)
78-модда биринчи қисмининг :
4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4) Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатига оид
масалаларни кўриб чиқиш, давлат стратегик дастурларини қабул қилиш»;
15 ,
16 ва
17-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш
ва тасдиқлаш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб
масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама
қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан
ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш;
16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари
бўйича вакилини (омбудсманни), Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини сайлаш;
17) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини,
Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги
ҳар йилги Миллий маърузани кўриб чиқиш»;
38)
80-модда :
қуйидаги мазмундаги
5-банд билан тўлдирилсин:
«5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раисини тайинлаш
ва лавозимидан озод этиш»;
6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6) Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
Ўзбекистон
Республикаси Бош прокурорини ва Ўзбекистон Республикасининг
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорини тайинлаш ҳамда
уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш»;
8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар
ҳузуридаги дипломатик вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан
озод этиш, шунингдек уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар
юзасидан ҳисоботларини эшитиш»;