Конституциявий қонуни лойиҳаси ўзбекистон Республикасининг Конституциясига



Pdf көрінісі
бет12/23
Дата09.09.2022
өлшемі296,92 Kb.
#149060
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Байланысты:
qonunloyihasi

53
1
-модда. 
Ҳеч бир шахс ўз мол-мулкидан суднинг қарорисиз 
маҳрум этилиши мумкин эмас. Мулкни жамоат эҳтиёжлари учун 
мажбурий равишда бошқа шахсга ўтказиш қонунда назарда тутилган 
алоҳида ҳолларда ҳамда тартибда унинг ўрнини олдиндан ва тенг 
қийматда қоплаш шарти билан амалга оширилиши мумкин. 
54-модда.
Мулкдор мол-мулкига ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, 
ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш 
атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг, 


12 
давлатнинг 
ҳуқуқларини 
ҳамда 
қонун 
билан 
қўриқланадиган 
манфаатларини бузмаслиги керак. 
55-модда.
Ер, ер ости бойликлари, сув, атмосфера ҳавоси, ўсимлик
ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий 
бойликдир, улардан оқилона фойдаланилиши лозим ва улар давлат 
мулкида бўлади. Ер қонунда назарда тутилган шартлар асосида
ва тартибда хусусий мулк ҳам бўлиши мумкин. 
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди давлатга 
тегишли бўлиб, тадбиркорлик субъектларига ижара шартномалари асосида 
ажратилади. 
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланилиши лозим ва улар давлат 
томонидан муҳофаза қилинади»; 
29) 
56-модда 
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«
56-модда. 
Фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан 
маҳаллалар, сиёсий партиялар, ҳаракатлар, оммавий ахборот воситалари, 
касаба уюшмалари, жамоат фондлари ва шахсларнинг бошқа жамоат 
бирлашмалари фуқаролик жамиятининг асосини ташкил этади, унинг 
мазмунини белгилайди. Улар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишга, 
ижтимоий ҳамда маданий мақсадларга эришиш учун кўмаклашишга, 
жамиятнинг 
маънавий 
ва 
бошқа 
номоддий 
эҳтиёжларини 
қаноатлантиришга қаратилгандир»; 
30) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет