Конституциявий қонуни лойиҳаси ўзбекистон Республикасининг Конституциясига


-модда қуйидаги мазмундаги  иккинчи



Pdf көрінісі
бет13/23
Дата09.09.2022
өлшемі296,92 Kb.
#149060
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Байланысты:
qonunloyihasi

61-модда
қуйидаги мазмундаги 
иккинчи
ва 
учинчи қисмлар
билан тўлдирилсин: 
«Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда фаолият 
кўрсатаётган барча диний ташкилотлар фаолиятининг эркинлиги 
кафолатланади. 
Давлат конфессияларнинг тинч-тотув яшашига кафил бўлади»; 
31) 
63
ва
 64-моддалар 
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«
63-модда. 
Оила жамиятнинг табиий ва асосий бўғини, аҳолини 
сақлаб қолиш ҳамда кўпайтириш негизи сифатида жамият ва давлатнинг 
алоҳида муҳофазаси остида бўлади. 
Никоҳ аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига 
асосланади. 
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун зарур бўлган 
ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитларни яратади. 
Давлат кўп болали оилаларга қонунга мувофиқ имтиёзлар
ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди. 
64-модда. 
Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар
ўз болаларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълими, 
соғлом, тўлақонли ва уйғун камол топиши тўғрисида қайғуриши шарт. 


13 
Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-онасининг васийлигидан 
маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг соғлом
баркамол ривожланишини ва таълим олишини таъминлайди, ушбу 
йўналишдаги хайрия фаолиятини рағбатлантиради»; 
32) 
65-модданинг иккинчи қисми
қуйидаги мазмундаги 
иккинчи

учинчи 
ва
 тўртинчи қисмлар
билан алмаштирилсин: 
«Боланинг манфаатлари, болаларнинг тўлақонли, жисмоний, ақлий
ва маданий ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиш давлат 
сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишидир.
Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. 
Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний 
қадриятларга содиқликни, буюк аждодларимизнинг бой маънавий 
меросидан фахрланиш туйғусини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик 
қилади»; 
33) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет