70 ва
71-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
70-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси
таркибига киради.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг
Конституциясида ҳамда қонунчилигида назарда тутилган барча ҳуқуқ
ва эркинликлар кафолатланади.
71-модда. Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга.
Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қонунлари
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига зид
бўлиши мумкин эмас»;
34)
72-модда қуйидаги мазмундаги
иккинчи қисм билан
тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги Ўзбекистон
Республикасининг ягона ҳуқуқий тизимига киради ва у Ўзбекистон
Республикаси қонунчилигининг таркибий қисмидир»;
35)
74 ва
75-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
74-модда. Қорақалпоғистон Республикаси ўз ҳудудида қонун
чиқарувчи,
ижро
этувчи
ва
суд
ҳокимиятини
Ўзбекистон
Республикасининг Конституциясига ҳамда қонунларига, Қорақалпоғистон
Республикасининг Конституциясига ва қонунларига мувофиқ амалга
оширади.
Қорақалпоғистон
Республикаси
Жўқорғи
Кенгеси
Раиси
Қорақалпоғистон Республикасининг олий мансабдор шахсидир.
75-модда. Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикасининг
ижтимоий, иқтисодий, маданий, инновацион жиҳатдан ҳар томонлама
ривожланиши учун зарур молиявий, моддий, ташкилий-техник ва бошқа
шарт-шароитларни яратади.
14
Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси давлат
ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти олий
органларида ўз вакилларига эга бўлади»;
36)