4
Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига
чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши мумкин эмас.
Давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан
алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик
қилади»;
10)
24
,
25
ва
26-моддалар
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
24-модда.
Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи
бўлиб, қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг
оғир жиноятдир.
Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади.
25-модда.
Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ушлаб турилиши ёки қамоқда
сақланиши мумкин эмас.
Ушлаб туришга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга ёки озодликни
бошқача тарзда чеклашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.
Шахс суд қарор қабул қилмагунича қирқ саккиз соатдан кўп муддат ушлаб
турилиши мумкин эмас. Агар ушлаб туриш ёки озодликни бошқача тарзда
чеклаш тўғрисидаги қарор белгиланган муддатда суд томонидан қабул
қилинмаса, шахс дарҳол озод қилиниши керак.
Шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб туриш
асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши керак.
Ҳеч ким шартномавий мажбуриятларни бажара олмаганлигига
асосланиб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз,
ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд
жазога дучор этилиши мумкин эмас.
Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий, илмий ва бошқа тажрибалар
ўтказилиши мумкин эмас.
Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин ривожлантириш, қонун билан
тақиқланмаган ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
бузмайдиган ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Қонунда
белгиланмаган мажбурият ҳеч кимнинг зиммасига унинг розилигисиз
юклатилиши мумкин эмас.
Достарыңызбен бөлісу: