Конституциявий қонуни лойиҳаси ўзбекистон Республикасининг Конституциясига



Pdf көрінісі
бет5/23
Дата09.09.2022
өлшемі296,92 Kb.
#149060
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Байланысты:
qonunloyihasi

26-модда.
Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг 
иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби 
аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга 
ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминланади. 
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш 
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки 
судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак. Қонунни қўллаш 
жараёнида юзага келадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, 
айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак. 



Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини 
исботлаб бериши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан 
фойдаланиши мумкин. 
Ҳеч бир шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик 
беришга мажбур эмас.
Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний 
муносабатда бўлиниши ва уларнинг шахсий қадр-қиммати ҳурмат 
қилиниши керак. 
Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий 
оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос 
бўлмаслиги керак»; 
11) қуйидаги мазмундаги 
26
1
 
ва
 26
2
-моддалар 
билан
 
тўлдирилсин: 
«
26
1
-модда. 
Ҳар бир шахс адвокат ёрдамидан ўз танловига кўра 
ҳамда жиноят процессининг ҳар қандай босқичида фойдаланиш, шахс 
ушлаб турилганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда 
чекланган пайтдан эътиборан фойдаланиш ҳуқуқига эга. 
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбловнинг моҳияти 
ва асослари тўғрисида хабардор қилиниш, ўзига қарши кўрсатма берган 
гувоҳлар билан юзлаштирилиш, ўз фойдасига кўрсатма бераётган 
гувоҳларнинг чақиртирилиши ҳуқуқига эга. 
Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга 
ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди. 
Ҳуқуқбузарликлардан ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан 
жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат 
жабрланганларга одил судловдан фойдалана олишини ва етказилган зарар 
компенсация қилинишини таъминлайди. 
Ҳар бир шахс давлат органларининг ёки улар мансабдор 
шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли 
етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет