Научно-методический журнал Серия: Естественно-технические науки. Социальные и экономические науки. Филологические науки



Pdf көрінісі
бет90/231
Дата30.07.2023
өлшемі4,81 Mb.
#179664
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   231
Байланысты:
2-сан 2023 (1-серия)

Key words:
Ahmad Danish, Mirza Sami, Mirza Salimbek, Maydayulgun, Sassiqkul, Chuponota. 
Россия империясининг Ўрта Осиѐ давлатларини 
босиб олиши тарихи маҳаллий ва рус муаллифларнинг 
қатор асарларида ѐритилган. Шу ўринда маҳаллий 
муаллифларнинг асарлари алоҳида аҳамиятга эга. 
Жумладан, уларда бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисалар, 
аксар рус манбаларидаги каби босқинчилик ѐки ўзини 
оқлаш кайфиятида эмас, балки объектив тасвирланган. 
Бундай асарлар қаторига Аҳмад Дониш ва Мирзо 
Сомийларнинг XIX аср охири XX аср бошларига оид 
―Манғитлар сулоласи тарихи‖ (Трактат Аҳмада 
Дониша. История мангитской династии. Перевод, 
предисловие 
и примечания И.А.Наджафовой. 
Душанбе: Дониш, 1967), ―Манғит султонлари тарихи‖ 
(Мирза Абд ал-Азим Сами. Тарихи салотини манғития 
(История мангытских государей) / Предисловие, пере-
вод и примечания Л.М.Епифановой. – Москва: Наука, 
1962) китобларини киритиш мумкин. Мазкур асарларни 
нафақат объектив, ҳатто танқидий руҳда ѐзилган десак 
хато қилмаган бўламиз. Чунки уларнинг ҳар иккаласида 
Бухоро амирлигининг Россия империясининг ярим 
мустамлакага айланишидан ташқари, амирликнинг 
сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳарбий ҳолати ўзининг 
ѐрқин ифодасини топган. Бундан ташқари улар 
амирликнинг мустамлакага айланиш сабабларини ҳам 
бирма-бир санаб, давлат раҳбари сифатида амир йўл 
қўйган 
камчиликлар 
ҳақида 
ўз 
фикрларини 
билдиришган.
Аҳмад Дониш ўз асарида Жиззахнинг босиб 
олиниши, шунингдек, Самарқанднинг эгалланиши 
ҳақида ѐзар экан, асосан воқеаларни умумий ѐритиб, 
асосан уларнинг сабаб ва оқибатларига тўхталади. Ўз 
даврида амир Музаффар (1860-1885) саройида 
мирзолик қилиб, рус-бухоро урушларида ―воқеанигор‖ 
(воқеаларнинг кузатувчиси) бўлган Мирзо Сомий эса 
Аҳмад Донишдан фарқли равишда, бўлиб ўтган 
воқеаларнинг аниқлиги ва изчил кетма-кетлигига 
аҳамият берган.
Мирзо Сомий асарда рус-бухоро қўшинларининг 
жанг ҳаракатларини батафсил ѐзишга ҳаракат қилган. 
Жумладан, ўзаро тўқнашувгача бўлган амирлик ва 
империя ўртасидаги муносабатлардан тортиб, то 
амирлик шаҳарларининг бирин-кетин босиб олиниб, 
давлатнинг ярим мустамлакага айланишига қадар 
бўлган воқеалар асарда ѐритилган.
У дастлаб Тошкентнинг босиб олиниши, бу вақтда 
амирнинг Тошкентни ҳимояси учун эмас балки, 
вазиятдан фойдаланган ҳолда Қўқон хонлигини босиб 
олганини танқид қилиб ѐзади. Чунки амир Музаффар 
тошкентликлар қанча сўрашмасин, ѐрдам кучларини 
юбормайди. Бунинг ўрнига Хўжанддан Қўқонга қараб 
йўл олади. Буни эшитган ва Тошкент ҳимоясида 
иштирок этаѐтган қўқонлик аскарлар шаҳар ҳимоясини 
ташлаб ўз уйлари томон йўл олишганини, шу сабабли 
русларнинг шаҳарни босиб олиши осонлашганини 
айтади.
Сомий рус қўшинлари ва амирлик аскарларининг 
биринчи тўқнашуви ҳақида ѐзар экан, бунга сабаб 
қилиб бир нечта омилларни кўрсатади. Биринчиси, 
Бухорога юборилган рус элчиларининг ушлаб олиниб, 
генерал-губернатор фон Кауфманнинг уларни қўйиб 
юборишни сўраб йўллаган мактубига рад жавобининг 
берилганидир. Аммо Сомий амир Петербургга юборган 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   231




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет