Ilim h á m jámiyet. №2.2023 53
Нажмиддин хўжанинг Казалинскда тўхтатилгани ва
бунга жавобан Черняев томонидан юборилган рус
элчиларинниг қўлга олингани ҳақида айтиб ўтмаган.
Рус элчилари гуруҳи 1865 йилнинг октябрь ойида қўлга
олинган ва унинг таркибида астроном К.В.Струве,
А.И.Глуховский,
шунингдек,
тоғ
инженери
А.С.Татаринов бўлишган.
Бундан ташқари руслар Тошкентни эгаллашгач,
амир Тошкентга элчи юбориб, Черняевдан рус ҳарбий
кучларини шаҳардан зудлик билан олиб чиқиб
кетишини талаб қилган. Бу эса подшо ҳукуматини
хавотирга солган. Шу сабабли Черняев ўзига қарашли
ҳудудлардаги Бухоро савдогарларининг барчасини
қамоққа олишни ва молларини мусодара қилишни
буюрган [10:214-217].
Иккинчиси эса Бухоро мадрасаларида таҳсил
олаѐтган муллаларнинг ―жиҳод‖ни талаб қилиб
кўтарган қўзғолонидир. Сомий бу воқеага батафсил
тўхталиб ўтади. Жумладан, Бухоро раиси Эшон
Бақохожа садр муқаддас урушга барчани чорлаган ва
талабаларнинг аксарияти унга эргашишган. Қўқонлик
уламо мулло Акромхўжа эса муқаддас уруш учун фатво
ѐзган
ва
кўплаб
муллолар,
муқаддас
уруш
тарафдорлари ―Ал-жиҳод‖ шиори остида Регистонда
(Регистон - Бухоро Арки ѐнидаги катта майдон)
йиғилган. Ҳарбий тўқнашувлар арафасида бўлиб ўтган
бу қўзғолоннинг кучи ва кўламини, унинг амир
Музаффарни фаол ҳарбий ҳаракатларни бошлашга
мажбур қилганидан англаб олиш мумкин. Шу ўринда
Сомий қизиқ маълумотни келтиради. Амир бу
воқеалардан сўнг Иброҳим парвоначидан маслаҳат
сўрагани, парвоначи эса сулҳ тузиш ва келишувчилик
сиѐсати йўлини тутишни маслаҳат берган. Шундай
бўлсада амир қўзғолонни бостира олмади ва ўз
хоҳишига қарши русларга қарши уруш эълон қилишга
мажбур бўлганини ѐзади.
Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, амир
Музаффарнинг руслар билан келишиш ѐки жанг қилиш
борасида қатъий бир фикри бўлмаган. Бухорода
кўтарилган қўзғолон ва уни бостиришни имкони
бўлмагани сабаб, у жанг ҳаракатларига киришишга
мажбур бўлган. Сомий амирнинг бундай хатти-
ҳаракатлари сабабини кўрсатмайди. Ундан фарқли
равишда Аҳмад Дониш ўзининг ―Манғитлар сулоласи
тарихи‖ асарида бу борада Сомийнинг фикрларидан
кескин фарқ қилувчи мулоҳазаларини билдиради.
Унинг ѐзишича, Тошкент рус давлатига қўшилишидан
аввал, амир Қўқонга юриш қилмоқчи бўлган бир пайтда
ўз амирларини кенгашга чақиради. Кенгаш тугагач,
вазирларнинг биридан кенгашда нималар муҳокама
қилинганини сўрайди. Бунга жавобан вазир, ҳукмдорга
Тошкентга юриш қилиш кераклиги тўғрисидаги таклиф
берилгани, аммо ҳукмдор бунга рози бўлмаган ва ―...
Тошкентда рус аскарлари ғалаба қозонишди, уларга
қарши юриш мен учун уятли ва шармандали ҳолдир.
Агар мен эгарга ўтирсам, тўғри Москвагача бораман.‖-
деб жавоб берган. Бундан ташқари амир жанг
ҳаракатлари кетаѐтган бир пайтда руслар хазинаси
қўлга олингач, у навкарлар қўлига тушиб қолмаслиги,
жангда русларни кўп ҳалок қилмаслик, балки
тириклайин асир олиш кераклигини ўз ѐрдамчиси
орқали ҳар замон артиллерия бошлиғи Салимбек ва
қўшин бошлиғи Шерали иноққа етказиб турган. Аҳмад
Дониш амир Музаффарни дунѐқарашининг торлигида
айблайди ва инсонлар кўрмаган нарсалари ҳақида
нимадир эшитсалар уни ўз кўрган нарсаларига
таққослай бошлайдилар деб айтади [9:17].
Сомий шундан сўнг Майдаюлғун жанги ҳақида
ѐзади. У ѐзишича генерал Кауфманни (Сомий бу ерда
шахсларнинг исмларини нотўғри келтирган. Чунки бу
вақтда ҳарбий ҳаракатлар генерал Романовский
томонидан олиб борилган. Черняев эса 1964-1966 йил
февралига қадар рус қўшинларига бошчилик қилган.
Кауфман эса 1867 йил, Туркистонда Генерал-
губернаторлик тузилганидан сўнг унинг биринчи
генерал - губернатори бўлган) Черняев бошчилигидаги
рус қўшинларини разведка учун юборади, улар
Чиноздан чиқишгач, Бухоро қўшинлари билан
тўқнашади. Тўқнашув натижасида бухоролик қўшинлар
чекинишади.
Сомий асарда рус ва бухоро қўшинларининг
Сирдарѐ бўйида бўлиб ўтган жангини Майдаюлғун
жанги деб номлайди. Аммо рус муаллифларининг
барчаси мазкур жангга ―Эржар жанги‖ (Эржар жанги –
1866 йил 8 майда рус ва бухоролик қўшинларнинг
биринчи тўқнашуви бўлиб ўтган жой) деб ном
беришган. Аҳмад Дониш эса бу жангни Сирдарѐ
бўйидаги ―Сассиқкўл жанги‖ деб номлайди. Ибрат
ўзининг ―Фарғона тарихи‖ китобида бу тўқнашувни
Сомий каби Майдаюлғун жанги деб ѐзган бўлса [4:309],
Мирзо Салимбек эса бу жангни Аҳмад Дониш каби
―Сассиқкўл жанги‖ деб тилга олади [8:302].
Сирдарѐ бўйидаги жангдан сўнг Сомий Жиззах
учун бўлиб ўтган жангни баѐн этади. Мазкур жанг
тафсилотлари ўзининг батафсиллиги билан ажралиб
туради. Жумладан, Сомий жанг бошланмасдан олдин
губернатор Черняевни икки минг солдат билан
Жиззахга юборганини ѐзади.
Жиззахга қилинган биринчи юриш 1866 йил 28
январда 14 рота пиѐда, 600 казак ва 16 та қурол-аслаҳа
билан Черняев томонидан амалга оширилган бўлиб, у
мағлубият билан тугаган. Шундан сўнг 27 мартда
Черняев Петербургга чақирилган ва Романовский унинг
ўрнига Туркистонга юборилган. Романовский Жиззахга
иккинчи юришни амалга оширган. Сомий бу ерда
Жиззахга қилинган иккинчи юриш ҳақида гапирсада,
Романовскийни эмас, биринчи юришни амалга оширган
Черняевни тилга олади [5:160].
Черняев эса бир фарсах узоқликдаги Нансангин
мавзеида жойлашиб амирга рус элчисини озод қилишни
сўраб мактуб йўллаган. Сомий мактуб матнини асарда
келтиради. Бундан ташқари Жиззахнинг ҳимояси учун
афғон амири Искандархон (Генерал Искандархон -
Афғонистонда бўлиб ўтган тахт учун курашлардан
қочиб Бухорога келган афғон шаҳзодаси. У 286 нафар
афғонларга бош бўлиб, бир муддат амир хизматида
бўлган. Кейинчалик руслар томонга ўтиб кетган
[3:226], Самарқанд эгаллангач, Кауфман ўз аъѐнлари
билан шаҳарга кириб келади ва улар сафида афғон
шаҳзодаси ҳиротлик Искандархон Султон Жон ўғли
ҳам бўлган [2:226] унинг шаҳар ҳимояси борасидаги
фикр ва мулоҳазалари ҳақида ѐзган. Сомий Жиззахнинг
босиб олинишига ѐмон стратегиянинг танланишини
сабаб қилиб кўрсатган. Чунки Искандархон шаҳар
дарвозаларини лой уюмлар билан мустаҳкамлаб
ўрамасликни, мағлубиятга учралган тақдирда шаҳардан
чиқиб кетишнинг имкони бўлмай қолишини таъкидлаб,
олдиндан огоҳлантирган. Аммо унинг фикрини
амирлар инобатга олишмаган.
Шунга қарамай бир гуруҳ ѐлланма афғон аскарлари
шаҳар ташқарисига чиқиб, рус қўшинлари қуршовида
жанг қилиб вафот этишган. Афғонларга генерал
Искандархон раҳбарлик қилган [1:128].
Шундан сўнг Сомий Самарқанд воқеалари ҳақида
ѐзади ва у ердаги сиѐсий вазиятни батафсил баѐн этади.
Бу давр воқеалари ҳақида жуда қисқа тарзда Аҳмад
Дониш ҳам ѐзган. Унга кўра Самарқанд ҳокими
Шерали иноқ муллоларни жазолашни буюрган. Чунки
улар
бўлаѐтган
воқеаларнинг
асл
сабаби
ва
оқибатларини тушунмай халқни беҳудага қўзғатишда,
аҳоли орасида тартибсизликларни келтириб чиқаришда
айблаган [9:23].
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, манғитлар даври
тарихшунослигида Самарқанднинг руслар томонидан