Олиш мақсади кўзланади. Инновацияларнинг ҳар қандай янгиликдан фарқи шундаки, у бошқариш ва назорат қилишга имкон берадиган ўзгарувчан механизмга эга бўлиши зарур


INTERNATIONAL JOURNAL OF PHILOSOPHICAL STUDIES AND



Pdf көрінісі
бет2/6
Дата02.06.2022
өлшемі485,08 Kb.
#145759
1   2   3   4   5   6
Байланысты:
190-195-classification-of-innovative-thinking-exercises-in-students

INTERNATIONAL JOURNAL OF PHILOSOPHICAL STUDIES AND 
SOCIAL SCIENCES 
ISSN-E: 2181-2047, ISSN-P: 2181-2039 
http://ijpsss.iscience.uz/index.php/ijpsss
Vol 2, Issue 4 2022
Copyright © Author(s). This article is published under the Creative Commons Attribution (CC BY 4.0) licenses. Anyone may reproduce, 
distribute, translate and create derivative works of this article (for both commercial and non-commercial purposes), subject to full attribution to 
the original publication and authors. The full terms of this license may be seen at
https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/legalcode
191 
Жаҳон таълим тараққиѐтида мамлакатнинг равнақи, ижтимоий-иқтисодий, миллий ва маданий 
юксалиши, ҳамда унинг истиқболи ва келажагини белгилашда инновацион фикрлаш 
кўникмасини ривожлантиришнинг аҳамияти беқиѐсдир. Бугун олий таълим сифатини 
оширишда БМТнинг “ХХI асрда олий таълим” бутун жаҳон декларацияси, ЮНЕСКОнинг 
таълим дастурлари, Европада яхлит олий таълим тизимини яратиш мақсадида қабул қилинган 
Баланья декларацияси муҳим ўрин эгаллайди. Таълим, фан ва маданият муаммолари бўйича 
БМТ (ЮНЕСКО)нинг 1998 йилдаги «ЮНЕСКО: 2020 йил уфқлари» номли истиқболли 
маърузасида олий таълим тизими қиѐфасига, ўқитувчилар тайѐрлаш маданияти ва сиѐсатига, 
айниқса, талабаларнинг янгича фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш асосида инновацион 
фаолиятга тайѐрлашнинг янги стратегиясига алоҳида эътибор қаратилган. Бу бевосита кадрлар 
тайѐрлаш сифатини, рақобатбардошлигини оширишга замин яратади.
Ҳозирги кунда бутун дунѐда олий таълим муассасалари талабаларини инновацион фаолиятга 
тайѐрлаш, уларнинг инновацион фикрлаш кўникмасини, индивидуал ижодий фаолиятини 
бирмунча тўлароқ намойиш қилиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш, ўқиш жараѐнида 
эгаллаган билим, кўникма ва малакалар заҳирасини инновацион масалалар ечимига қаратиш 
муаммолари алоҳида ўрин эгалламоқда. Бу вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш олий таълим 
тизимини такомиллаштириш, мақсад ва вазифаларини аниқлаштиришни, талабаларда 
инновацион фикрлаш кўникмасини такомиллаштириш мазмунини олий таълим муассасалари 
инновацион тизимининг янги талабларига мувофиқ равишда интеграцион ѐндашишга тaлaб 
этмoқдa.
Республикамизда халқаро талабларга мувофиқ олий таълим муассасалари талабаларининг 
инновацион фаоллигини ошириш, илғор хорижий тажрибалар асосида инновацион фикрлаш 
кўникмаларини ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш, ахборот-коммуникация ва 
рақамли технологияларни самарали қўллашнинг педагогик механизмларини ишлаб чиқишга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатимиз таълим 
тизимини янада такомиллаштириш, таълимнинг янги, замонавий усулларини, жумладан, 
педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш соҳасидаги ишларни 
ривожлантиришни таъкидлаб шундай дейди: “Ҳаммамиз яхши биламиз, бугунги давр юқори 
технологиялар, инновациялар замонидир...”[1]. 
Натижада илғор тажрибалар асосида талабаларнинг инновацион фикрлаш кўникмаси 
ривожланади, таълим тизими жаҳон андозаси асосида янада такомиллашади, кадрлар сифати 
рақобатбардошлик муҳитига тезкор мослашади. “Бугунги кунда педагогларнинг инновацион 
фаолият кўникма, малакаларига эга бўлишлари муҳим аҳамиятга эга. Педагоглар томонидан 
иннофацион фаолият кўникма, малакаларини ўзлаштира олишларида уларнинг инновацион 
ѐндошувга эга бўлишлари талаб этилади. Ўз моҳиятига кўра педагоглар томонидан инновацион 
фаолият кўникма, малакаларининг ўзлаштирилиши уларда инновацион ѐндошувни қарор 
топиши асосида кечади”[2]. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини 
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2909 - сон Қарори, 2017 йил 27 июлдаги 
«Олий маълумотли мутахассислар тайѐрлаш сифатини оширишда иқтисодиѐт соҳалари ва 
тармоқлари иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ- 3151 сон Қарори, 
2017 йил 1 ноябрдаги “Илмий тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада 
мустаҳкамлаш ва Инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ- 




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет