INTERNATIONAL JOURNAL OF PHILOSOPHICAL STUDIES AND
SOCIAL SCIENCES
ISSN-E: 2181-2047, ISSN-P: 2181-2039
http://ijpsss.iscience.uz/index.php/ijpsss
Vol 2, Issue 4 2022
Copyright © Author(s). This article is published under the Creative Commons Attribution (CC BY 4.0) licenses. Anyone may reproduce,
distribute, translate and create derivative works of this article (for both commercial and non-commercial purposes), subject to full attribution to
the original publication and authors. The full terms of this license may be seen at
https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/legalcode
192
3365 сон Қарори, 2017 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш
вазирлигини ташкил этиш тўғрисида” ПФ – 5264 - сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш
вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-3416-сон Қарори ҳамда мазкур фаолиятга
тегишли бошқа меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга
ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.
Республикамизда талабаларнинг инновацион фикрлаш кўникмасини такомиллаштириш
уларни инновацион-педагогик фаолиятга тайѐрлаш механизмларини такомиллаштириш
масалалари А.Абдуқодиров, Н.Азизходжаева, Б.Адизов, Н.Сайидаҳмедов, Ж.Йўлдошев,
Ф.Юзликаев, Р.Джураев, Ш.Мардонов, Ў.Толипов, Д.Юнусова, С.Бозорова, М.Жуманиѐзова,
Ш.Шодмонова, Р.Сафарова, А.Чориев, М.Қуронов, О.Мусурмонова, Б.Фарберман, С.Ғуломов,
У.Нишоналиевларнинг илмий тадқиқотларида ўз аксини топган.
Ҳозирги вақтда инновацион жараѐнларнинг тарихий-педагогик, назарий-методологик
жиҳатлари
мустақил
давлатлар
ҳамдўстлиги
мамлакатлари
олимлари,
жумладан,
В.А.Сластѐнин, Л.П.Подласый, В.И.Загвязинский, А.Я.Найн, В.С.Лазарев, И.Р.Алжанова,
Е.П.Морозов, П.И.Пидкасистий, М.Поташник, Г.Мусабекова кабиларнинг тадқиқот ишларида
ѐритиб ўтилган. Педагогик инноватиканинг таълим тизимида янгиликлар жорий қилиш
назарияси ва амалиѐти сифатида юзага келиши ва ривожланиши масалалари россиялик
профессор Н.Р.Юсуфбекова томонидан юқори илмий-методик даражада тадқиқ қилинган.
Унинг беназир хизмати шундаки, у биринчи бўлиб педагогик инноватикани мустақил фан
сифатида ўз предметига эга эканлигини илмий асослади.
Хорижий тадқиқотлар тажрибасида таълимда инновациялар, инновацион фикрлаш,
инновацион тафаккур, инновацион фаолият, ўқитиш технологияларини лойиҳалаш
муаммолари Брене Бровн, Дрискер П.Ф, Н.А. Морена, К.Л. Кумар, Рао Сринивас, Мишра
ва П.Хенриксен, М.В.Кларин, Е.Р.Торрансе каби олимларнинг илмий ишларида ўз
ифодасини топган.
Олий
таълим
муассасалари
талабаларини
инновацион
фикрлаш
кўникмасини
такомиллаштириш механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларини инновацион фикрлаш кўникмасини такомиллаштириш механизмларининг
педагогик-психологик хусусиятлари (креатив, аффектив, когнитив) инновацион фаолиятни
ташкил этишнинг интегратив тамойилини инновацион-педагогик компетенциялар тизимига
индуктив жорий этиш, инновацион фаолиятни моделлаштириш, имитациялаш, ностандарт
вазиятларда инновацион фикрлаш фаоллигини таъминлаш, умумўқув кўникмаларни дедуктив
жараѐнлар билан макбуллаштириш асосида талабаларнинг инновацион фикрлаш кўникмасини
такомиллаштириш механизмларининг дидактик имкониятларини аниқлаштиришга доир таклиф
ва тавсиялар талабалар учун тайѐрланган ”Олий таълим муассасалари талабаларини
инновацион кўникмаларини такомиллаштириш” номли монографиясининг мазмунига
сингдирилган.
Талабаларда инновацион фикрлаш кўникмаларини такомиллаштириш механизмларининг
илмий педагогик асосини таҳлил этиш, олий таълим муассасалари талабаларида инноваацион
|