Уч компонентли банк-молия терминлари
нинг тобе компонентлари
иккитадан бўлиб, уларда тобеланиш занжирли тартибда намоён бўлишини
кузатиш
мумкин:
автоматлаштирилган
бошқарув
тизими,
автоматлаштирилган информацион тизимлар, автоном капитал сармоялар,
анъанавий депозит институтлари...
Тўрт ва ундан ортиқ компонентли банк-молия терминлари
мураккаб
тузилишга эга бўлиб, уларнинг ифода планида, аниқловчи – аниқланмиш,
тўлдирувчи – тўлдирилмиш муносабатлари ҳам намоён бўлади. Айрим
терминлар таркибида уюшиқ бўлаклар ҳамда улар ўртасида
ва
боғловчиси
иштирок этади:
айланма касса маблағи меъёри, банкларни рўйхатга олиш ва
уларни лицензиялаш, банкларнинг иттифоқлари ва уюшмалари, банкларнинг
чет эллардаги филиаллари ва ваколатхоналари...
Структур хусусиятлари нуқтаи назардан таҳлил қилинган банк-молия
терминларининг миқдорий нисбатини қуйидаги диаграммада яққол кўриш
мумкин (Қаранг: 5-расм).
Кўринадики, банк-молия терминларининг энг катта қисмини бир
компонентли ва икки компонентли банк-молия терминлари ташкил этади.
30%
37%
16%
17%
Достарыңызбен бөлісу: |