ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЎЗБЕК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ
УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ
DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЎЗБЕК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ
УНИВЕРСИТЕТИ
ШИРИНОВА ЕКАТЕРИНА ТУРАКУЛОВНА
ЎЗБЕК ТИЛИ БАНК-МОЛИЯ ТЕРМИНОЛОГИЯСИ
10.00.01 – Ўзбек тили
ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD)
ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2020
4
5
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Жаҳон
тилшунослигида инсон лисоний захирасининг катта қисмини ташкил этувчи,
муайян
соҳаларга
оид
тушунчаларни
ифодалаб,
ушбу
соҳа
мутахассисларининг мулоқоти учун асос бўлиб хизмат қилувчи
терминологик бирликларни ўрганишга бўлган қизиқиш ва эҳтиёж ХХ аср
ўрталаридан кучайди. Бугунги кун учун муҳим бўлган, ижтимоий муҳит
тақозо этаётган тилшуносликнинг долзарб масалаларидан бири бу соҳалар
лексикаси, яъни терминологиясини тадқиқ қилишдир. Терминологияни
ўрганиш умумилмий аҳамият касб этади. Тараққий этган терминологик
системалар ривожланган адабий тилларнинг муҳим белгиларидандир.
Дунё тилшунослигида терминологик системаларни ўрганиш зарурати
юзага келмоқда. Зеро, фан-технология тараққиёти, ахборотларнинг чексиз
оқими инсоният оламини тубдан ўзгартиришга қодир бўлаётган бугунги
кунда терминологик бирликлар фаоллиги кузатилмоқда. Инсонларда соҳавий
мулоқотга киришишга мойиллик ортиб бормоқда.
Ўзбекистонда содир бўлаётган улкан ўзгаришлар, амалга оширилаётган
туб ислоҳотлар, илм-фан тараққиёти, бошқа давлатлар билан олиб
борилаётган яқин ижтимоий-иқтисодий алоқалар тилимизда ўз лисоний
ифодасини топмоқда. Жамият ҳаётини банк-молия тизимисиз тасаввур қила
олмаймиз. Шунга кўра республикамизда миллий иқтисодиёт жадал
суръатларда ривожланаётган бир вақтда банк-молия терминларини
ўрганишга эҳтиёж катта. Зеро, «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги
нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонда: «...мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида,
жумладан, давлат бошқаруви, замонавий ва инновацион технологиялар,
саноат, банк-молия тизими, ҳуқуқшунослик, дипломатия, ҳарбий иш, тиббиёт
ва бошқа соҳаларда давлат тилининг имкониятларидан тўлиқ ва тўғри
фойдаланишга эришиш»
1
муҳим вазифалардан бири сифатида таъкидланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-
4797-сонли «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва
адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги
ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-58-50
сонли «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқени тубдан
ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»
фармонлари, 2017 йил 17 февралдаги
ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини
ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли «Олий
таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва
2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли «Олий маълумотли мутахассислар
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини
тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони //
http://uza.uz/oz/documents/zbek-tilining-davlat-tili-
sifatidagi-nufuzi-va-mav-eini-tubd-22-10-2019
6
тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг
иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари
ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда
белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти
муайян даражада хизмат қилади.
Достарыңызбен бөлісу: |