Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили банк-молия
терминологияси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“терминлашиш”,
“транстерминлашиш”,
“детерминлашиш”
тушунчаларининг моҳиятини аниқлаш, терминологик бирликлар тилнинг
турли қатламларига кўча олиш хусусиятларини очиб бериш, терминлар ва
умумистеъмол сўзлари миллий тилнинг луғавий бирликлари сифатида бир-
бири билан узвий алоқадорликда тараққий этиши ва мазкур ҳолат ўзбек
тилининг ички имкониятлар асосида ривожланиши учун замин яратиши
ҳақидаги хулосалардан (2015-2017) А-1-61 рақамли «Кўриш имконияти
чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб
таъминотини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 89-03-5165-сонли
маълумотномаси). Натижада терминологиянинг ривожланиш манба ва
усуллари юзасидан талабаларнинг назарий билимлари ва кўникмалари
ривожлантирилган, замонавий тилшуносликнинг устувор тенденциялари,
йўналишлари ва ривожланиш тамойилларига мувофиқ аудиокитоблар мазмуни
такомиллашган ва бойиган;
ўзбек тилининг терминологик қатлами, унинг систем хусусиятлари,
ўзбек тилининг луғат таркиби, асосий тараққиёт манбалари (ўз қатлам ва
ўзлашган қатлам) ва усуллари (аффиксация, композиция, семантик,
синтактик), банк-молия терминларининг структур хусусиятлари бўйича
хулосалардан
(
2014-2017)
А-1-209
рақамли
“Маданиятлараро
ва
коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги (инглиз
тили) бўйича назарий фанлардан дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва
ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар луғатини тузиш” мавзусидаги
амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2020 йил 4 февралдаги 89-03-449-сонли маълумотномаси). Натижада
когнитив тилшунослик, матн лингвистикаси ва бадиий матн стилистикаси
бўйича ўқув қўлланмалари, назарий фанлардан дарсликлар, ўзбекча-инглизча-
русча лингвистик терминлар луғати мазмуни бойитилишига хизмат қилган.