11
1)
миқдор жиҳатидан оладиган бўлсак, биргина таҳлилга тортилган
банк-молия терминларининг ўзиёқ 500 дан ортиқ;
2)
мазкур терминологик сатҳга мансуб бўлган
аванс, банк, бартер,
валюта, дебет, инвестиция, кредит, эмиссия
сингари
терминлар банк
ишларида ва молия тизимида фаол қўлланувчи бирлик саналади. Банк-молия
соҳасига оид матнлар таҳлил қилинганда уларда келтирилган сўзларнинг 30-
50%ни банк-молия терминлари ташкил этиши аниқланди;
3)
банк-молия терминлари
“Молия тизими терминлари”, “Банк
иши терминлари”, “Қимматбаҳо қоғозлар терминлари”, “Солиқ тизими
терминлари”, “Ҳисобиёт терминлари”, “Суғурта терминлари”
сингари
мавзуий гуруҳларга бирлашади;
4)
банк-молия терминлари орасида синонимия (
аванс –бўнак,
акционер – ҳиссадор, маржа – спред, маклер – брокер – даллол, пеня – ўсим
),
антонимия (
импорт – экспорт, актив – пассив, инфляция – дефляция, фойда
– зарар
), гипер-гипонимия (заём – гипероним;
облигациясиз заём,
йўқотишсиз заём, фоизсиз заём, муддатсиз заём, ташқи заём, ички заём,
ютуқли заём, кафолатли заём, давлат заёми, олтин заём, компенсацияли
заём, облигацион заём, опцион заём, очиқ заём, фоизли заём, мақсадли заём
гипонимлардир), полисемия (
аутсайдр, депонент, лот, валюта
),
омонимия
(
агент, актив, капитал, пул, ринг
), паронимия (
абонент –абонемент,
адресант – адресат, дебет – дебит, конъектура – конъюктура, фикс – фиск,
экспонат – экспонент
) сингари парадигматик муносабатлар мавжудлиги
аниқланди. Бундай муносабатлар нафақат банк-молия терминологик
системаси доирасида, балки тил системасининг бошқа сатҳлари билан ҳам
юзага келиши мумкин;
5)
банк-молия терминологик системасига
оид терминлар умумий
тил системаси ва бошқа терминологик система элементлари билан
муносабатларга
киришади,
яъни
улар
ўртасида
терминлашиш,
транстерминлашиш, детерминлашиш жараёнлари кузатилади;
6)
банк-молия терминлари сони аффиксация, композиция, семантик,
синтактик сингари усуллар ҳамда терминлашиш, транстерминлашиш
жараёнлари натижасида ўз ва ўзлашган қатлам бирликлари асосида кўпайиб
боради.
Биринчи бобнинг «
Достарыңызбен бөлісу: