Университети ширинова екатерина туракуловна



Pdf көрінісі
бет19/67
Дата08.02.2022
өлшемі0,87 Mb.
#118342
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   67
Байланысты:
avtoreferat

 
Семантик усул. 
Янги термин ҳосил бўлишининг асосий воситаси
сўзнинг семантик тараққиёти бўлган мазкур усул ўзида икки хил ҳолатни 
мужассамлаштиради: терминлашиш ва транстерминлашиш. Тадқиқотимизда 
терминлашиш жараёни соф терминлашиш, синтактик конструкциялардаги 
терминлашиш; транстерминлашиш ҳам соф транстерминлашиш ва синтактик 
конструкциялар воситасидаги транстерминлашишга ажратилди. 
Маълумки, бугунги кунда банк амалиётида пластик карталар фаол 
қўлланилади. Жумладан, жорий 2020 йилдан бошлаб «Humo» карталари 
истеъмолга киритилди. «
Humo картаси
» терминининг иккинчи компоненти 
картаси
кўп ҳолларда жонли мулоқотда қўлланилмайди. Масалан, 
мулоқотда «
Humo
»
га пул тушди, 
«
Humo
»
дан жўнатаман
сингари ифодалар 
фаол. Бу ўринда 
Humo
сўзи семантик жиҳатдан бойиди ва «пластик карта 
тури» деган янги семага эга бўлди. Эътиборлиси шундаки, қисқа 
муддатларда сўз шу қадар тез фаоллашдики, айни вақтда «
Humo
» деганда 
сўзнинг бош маъноси «қуш тури» эмас, айнан «пластик карта тури» деган 
ҳосила маъноси етакчилик қила бошлади. Табиийки, «
Humo
» сўзи 
терминлашиш натижасида банк-молия терминлари орасидан мустаҳкам ўрин 
эгаллади. Бунда дастлаб юқорида қайд қилинган семантик усул 
кўринишларидан синтактик конструкциядаги терминлашиш кузатилади. 
Чунки «Humo картаси» тарзида терминнинг таркибига 
картаси
сўзи 
киритилди ва сўз терминлашди. Мулоқотда 
картаси
сўзи деярли 
қўлланилмаган ҳолатларда соф терминлашиш усули амал қилгандек тасаввур 
уйғотади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   67




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет