амортизация (физик термин),
фоиз (математик термин) каби муайян соҳа
терминларининг транстерминлашиш натижасида банк-молия терминлари
орасидан ўрин эгаллашини қайд қилиш мумкин. Масалан:
амортизация ,
амортизация фонди (жамғармаси), амортизация чегирмалари; фоиз ставкалари, фоизсиз кредитлар ва ҳоказо.
Жонли тилда терминлашиш жараёнига қарама-қарши бўлган
детерминлашиш жараёни ҳам кузатилиши мумкин. Бундай ҳолат асосан
термин
–
метафоралар ҳисобига, термин семантикасининг кенгайиши
ҳисобига содир бўлади.
Молия сўзи банк-молия термини, бироқ мазкур ном
билан аталувчи нашриёт ҳам мавжуд.
Ўзбек
тили
банк-молия
терминологиясидаги
терминлашиш,
транстерминлашиш, детерминлашиш жараёнлари қуйидаги диаграммада
яққол ифодаланади (Қаранг. 1-расм).
13
Суперанская А.В., Подольская Н.В., Васильева Н.В. Общая терминология: вопросы теории. – Москва:
Наука, 1989. – С.203.