|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
4
Машина айланма, пасти баланд йўллардан ўтиб, тоғ орасига қараб ўрмалади.
Сумбулсой ҳамон ўшандек. Ўша гердайган қоялар, ўша шарқироқ телба сувлар.
Ёнбағирларда ўсган асрий арчалар орасида илашиб қолган булутлар сокин судралади.
Кираверишдаги тепа ортида Кизқўрғон кўкка интилган. Кизқўрғоннинг учини булут ўраган.
Унинг қизғимтир танасида ўсган гиёҳлар ерга қараб осилган.
Ваҳобжон таниш манзараларга маҳлиё бўлиб бораркан, худди йигитлик чоғи қайтиб
келгандек энтикарди. Гўё ҳозир Гулсум жамалак сочларини силкитиб чопиб келаётгандек...
У шундай хаёллар билан амбулаторияга етганини билмай қолди. Эшик олдида бир дам
тўхтаб, у ёк бу ёққа қаради. Унинг худди ёнгинасидан тўлагина бир хотин гурсиллаб ўтди. Зина
олдига келиб, туфлисининг чангини қоқиб кириб кетаётган эди, Ваҳобжон гап отди:
— Зарофат Ваҳобовнани чақириб юбормайсизми? Хотиннинг иши тиғизроқ экан шекилли,
жавоб ўриига бош ирғаб кириб кетди. Сал ўтмай оқ халат кийган Зарофат чиқди. Дадасининг
кутмаганда келишига ҳайрон бўлиб, қошларини кериб қараб турдию, бирдан унинг бағрига
отилди. Ота-бола шу куйи анча туришгандаи кейин, Зарофат уни ичкарига ундади. Ваҳобжон
кўнмади.
— Ишингни қилавер, болам. Мен қишлоқни бирон соат айланиб келаман. Кечқурун яна
қайтиб кетаман. Йўл устида кўриб ўтай дедим.
У, қизи ҳарчанд қилса ҳам, кўнмай, айлангани кетди.
Ваҳобжон Сумбулсойга боришни аҳд қилган эди. Ўша тарафга йўл олди.
Адир ўртасидан икки арава сиғадиган йўл очишибди. Йўл тепасида ҳаржой-ҳаржойдан нов
кесиб ўтган'. Новнинг ёриғидан йўлга сув томиб турибди. Арава изларидан пастга қараб сув
силжияпти. Ваҳобжон юқорига интилди. Тепага чиқиб қишлоққа яна бир марта қаради. Бутун
қишлоқнинг ярмига тоғ сояси тушган. Қишлоқнинг ярмида кечаси-ю, ярмида кундузига
ўхшайди. Ваҳобжон суқланиб бир дам қараб турдида, кейин адирнинг ортига қараб кетди. Жар
ёқасига келди. Пастликдан мажнунтоллар кўринди. У шиддат билан ўша ёққа қараб туша
бошладп. Бир гала қуш чағ-чағ қилиб кўтарилди. Ваҳобжон зум ўтмай жарнинг тубига етди.
Мажнунтолларнинг танаси янада, йўғонлашиб кетибди. Ерда судралган новдаларни кўтариб
Ваҳобжон ичкарига кирди. Ғор ичи жимжит. Тепадан тунгаб турган бўйрадек офтоб нури
дурдан ясалган деворларни ғалати ёритган. Тарновлар бўйнига осилган сумалакдек дурлар
учидан сув томчилайди. Томчилар дурга сачраганда, пашша қаноти теккан танбур симидек
нозик товуш чиқаради. Катта харсанг тошлар устидан ёпирилиб учи сувга тегиб турган хўл
сумбул толалари худди бош ювмоқчи бўлиб жомга энгашган хотинларнинг сочига ўхшайди.
Девор тошлари дур боғлаган бу ғор худди каттакон новвот қозонига ўхшарди. Ҳар бир дур
бойлаган сумбултоласидан майда, кўзга кўринмас томчилар сачрайди. Нафас олмай қулоқ
тутган киши муттасил шовиллаган товуш эшитади. Гўё олисда шивалаб ёмғир ёғаётгандек.
Ваҳобжон харсангга ўтирди. Сувнинг шовиллашига қулоқ солди.
У эртаклар оламига кириб қолгандек, ҳар бир товушдан, ҳар бир томчининг чақнашидан,
сачраганда жаранглашидан ҳозир қандайдир мўъжиза юз беради деб кутарди.
У Гулсум муҳаббатини шу жойда, шу афсонавор товушлар орасида туйган эди. Қани у?
Бормикан? Бор бўлса, ҳали ҳам ўшандаймикан?
Орадан йигирма олти йил ўтиб, Гулсум ҳамон ўшандай қизалоқ бўлиб тургандек туюларди
унга.
Йигит қизларнинг қийқириғи унинг хушини ўзига келтирди. Бош кўтариб, толнинг рўдапо
новдалари орасидан тепага қаради. Ўн чоқли қиз-йигит шу тарафга қараб югуришарди.
Ваҳобжон қимирламай ўтираверди. Бири фотоапарат, бири папирос қутисидек
радиоприёмник билан ғорга кириб келишди. Ғор ичи шовқин-сурон бўлиб кетди.
Радиодан таралган қўшиқ дур деворларда акс-садо бериб, чиқиб кетолмай айланарди.
Йигитлар тепага тирмашиб чиқиб, ғалати дур ҳайкалчаларни синдириб тушишарди. Дурлар ҳар
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|