Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет6/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
6
Саид АҲМАД 
 
ТОҒ АФСОНАСИ 
 
Машина  хўп  яхши  нарсаю,  унинг  ҳам  ўзига  яраша  нағмалари  бор-да!  Машина  олган 
одамларнинг  хотинлари  ҳазил  аралаш,  бу  машина  эмас,  кундошим  дейишар  экан.  Сабаби,  эр 
ишдан келибоқ овқатга ҳам қарамай, машинасининг тагига кириб кетганича ярим кечада мойга 
қоришиб чиқар, азонлаб яна машинага уннаб кетаркан.  
Ваҳобжон Райводхозда техник. Унинг ҳам ўзига яраша кўримсизгина «Москвич»и бор. Ўзи 
ҳайдарди. Эски машина минган одам яхши шофёр ҳисобланади. Ҳадеб бузилаверганидан кейин 
у  ёғини  ковлапди,  бу  ёғини  ковлайди,  хуллас,  ичида  нимаси  бўлса,  барини  билиб  олади. 
Яхшиямки, Ваҳобжон ҳали уйланмаган. Уйланганда, албатта, хотини чидамасди, ё мени дейсан, 
ё  машинани  дейсан  деб  туриб оларди.  Ростда, у  бўш  қолди  дегунча  машинани  ковлайди.  Уни 
гуриллатавериб  қўниқўшниларнинг  жонига  тегди.  Қўшнилар,  шу  Ваҳобжон  уйлана  қолсайди, 
ўзидан тинчиб кетармиди, дейишади. Аммо Ваҳобжоннинг халибери уйланадиган нияти йўққа 
ўхшайди.  Ўзи  мундоқ  биронтасини  топмайди,  қариндош-уруғлар  топганини  ёқтирмайди. 
Кампир ойиси нолиб қолса, ҳазилга оладида, яна машина тагига кириб кетади. Охири жонидан 
безор бўлган қўшнилар кампирга чиқиб ялинишди: 
— Ўғлингиз машинани кечаси гаражга обориб қўйсин. Ухлатмаябди.  
Райводхознинг  гаражи  йўқ,  қаёқда  қолдиради.  Ундан  ташқари,  ўзингизга  маълум, 
Ваҳобжонга кечалари ҳам, у ёқни сув уриб кетди, бу ёққа сув керак, деб раислар телефон қклиб 
туришади.  Шофер  олайлик  дейишса  қайси  шофёр  бунақа  шалоқ  машинага — бунақа  безовта 
ишга кўнади. Битта-яримта янглишиб келиб қолган шофёрлар ҳам икки кунга чидамай ташлаб 
қочишади. Хуллас, бу ишга Ваҳобжоннинг ўзидан бошқаси тўгри келмайди.  
Мана шу Ваҳобжон баҳор тошқинида сув олиб кетиб, ҳалигача тузатилмаган канал тўгонини 
тузаттиришга бир ҳафтадан бери овора эди. Шу пайтгача раислар шох бостириб, бу ёғига шағал 
тўктириб  эплаб  келишаётган  эди.  Шу  алфозда  пахта  суғориб  бўладими,  ким  қанча  сув 
олаётганини билиб бўлмаса! Раислар бай-байлаб водхоз масаласини бюрога қўйиб қолишдику. 
Ана,  водхоз  бошлиғининг  типирчилаб  қолпшини  кўринг.  Икки  кунда  цемент  ҳам  топилди, 
бульдозер ҳам, бетон плиталар ҳам топилди. Кечасию кундузи иш. Колхозлар одам ҳам топиб 
беришди. Доротдел йўлга «ўтилмасин!» деган белги қўйиб, машина ва автобусларни вақтинча 
бошқа йўлдан қатнайдиган қилиб қўйди.  
Соч-соқоли ўсиб кетган Ваҳобжон, прожектор ёнида турган монтёр болага бақиради, шағал 
тўкаётган  самосвалга  чироқни  тўғрила,  кабелни  торт,  сув  тегмасин,  деб  қичқиради.  Орқасига 
тисарилиб шағалли машинага йўл кўрсатади. Иш қизигандан қизиб кетган. Ёз кечалари шунақа 
ишлашлик  бўлади.  Айниқса,  бу  томонларнинг  оқшомига  ҳеч  нарса  тенг  келолмайди.  Дарё 
шовилларди, тоғ орқасидан осмонга сут пуркагандек бўлиб аввал ой шуъласи кўринади, кейин 
ўзи салмоқлаб осмонга кўтариладида, тоғ чўққисига айри миниб туриб қолади. Бирам чиройли, 
бирам  ёқимли  шамол  эсади.  Саратон  дазмолдек  қиздирган  тошларни  шу  шабада  пуфлаб 
совутади.  Ўт-ўланларни  силкитади.  Жўжаси  ҳали  учирма  бўлмаган  она  ўрдакларнинг  аллага 
ўхшаш  ғалати  ғаққиллашини  узоқлардан  олиб  келади.  Каналнинг  бетўсиқ-бетўлқин  суви 
олдинда худди поёни йўқ, яхлит ойнадек ялтирайди. Қулоқ бошида сув очаётган миробларнинг 
товуши  эшитилиб  қолади.  Айниқса,  биттаси  эзиб-эзиб  ашула  айтади.  Кечаси  олисдан  келган 
қўшиқ  ғалати  бўларкан.  Одамнинг  томир-томирига  кириб  кетаман  дейди.  Бетончи  бола  ҳам 
қўшиққа  ишқивоз  экан.  Овози  бирам  дўриллаган.  Қўшиқ  сўзларига  пойма-пой  қилиб  хониш 
қилиб қолади. Курувчилар атайин уни майна қилиб «яна бўлсин», «дўст», деб қўйишади. Йигит 
ҳам уларнииг «илтимоси»ни ерда қолдирмай ашулага ашулани улаб кетади.  
Тошга ёмғир кор қилурми 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет