|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
74
— Йўқ, шу ёқдан.
— Шуёғинг қаёқ?
— Биз ёқдан-да. Ўртада манави эшик кириб-чиқиш учун қоларкан.
— Ии... қизиқ!.. — Холмурод иргиб туриб, эшикдан эгилганча нариги ҳовлига мўралади.
Шундоққина пастда, девор тагида тарашланган узун, йўгон ёгоч — синч чўзилиб ётарди. У
хотинига шахт ўгирилди. — Пешайвон нималигини биласанми ўзинг?
— Билмай ўлибманми, дадаси. Мана шу ўзимнзникига ўхшайдиган бўлади.
— Кейин-чи? — деб сўради-ю, жавобини кутмай яна ошиғич савол берди. — Сен
индамайгина розилик бердингми?
— Мендан маслаҳат сўрашибдими? Ўзим сўровдим, айтишди.
— Индамадингми ахир?!
— Қурилиш уларники, ҳовлиям ўзлариники, нима дердим?
— Миянинг ишлайдими ўзи! — деди-ю, Холмурод қуйилган чойни ҳам ичмасдан эшикча
орқали ўтиб, Яндаш дарозга яқинлашди. — Ҳорманглар.
— Бор бўлинг, — дея Яндага миниб ўтирган ёғочидан кўтарилиб, Холмурод билан кўришди.
— Ўзингиз ҳорманг ака.
— Раҳмат... Нима қиляпсизлар?
— Шу... кичкина бир қурилишча... — Яндага шоҳини четга бурди.
— Пешайвонми?
— Ҳмм... шунақароқ... Шунақа маслаҳат чиқувди.
— Маслаҳат? Кимдан?
— Ҳа, энди, керак экан...
— Синчни бизни девор тагига тиқиштирибсизларми?
— Шунақа бўлиб қолди, ака.
— Буни бошда келишувдик-ку, Яндагабой.
— Ҳеч нимани келишганимиз йўқ.
— Ий-йэ, бу қанақаси бўлди! — деди-ю, Холмурод бошига бир нималар ўрмалаб чиққандай
туюлди. — Ахир земломер икки қадам ташлаб кетгани эсингдан чикдими?
— Менга ҳеч ким бунақа гап айтгани йўқ. Девориздан буёғи меники — ўзим хўжайин,
нарёғи сизники — сиз хўжайин.
Холмурод кўзларига инонмай, тушимми, ўнгимми, дегандай анграйиб қолди. Найики ўтна
одамови, ювош Яндаш дароздан шундай гаплар чиқса?! Балки унга ўргатгандирлар...
Шу тобда у Сайфи муаллимни кўргиси, бу бола билан ади-бади айтишиб ўтирмай, дардиии
ўшанга ёргиси келди. Атрофга нажотли боқди. Бироқ кунда-шунда ивирсиб юрадиган одамнинг
қораси кўринмасди.
— Отанг қани? — Ғазабини аранг босиб сўради у. — Мен отанг билан гаплашаман.
— Гаплашаверинг. Барибир ҳеч нима ўзгармайди.
— О-ҳо, шаштинг жуда баланд-ку!.. — Холмурод кулишга уринди, эплолмадн, лаби
қийшайди, холос. Кейин устага юзланди. — Сиз ишни тўхтатиб туринг.
Уста елка қисди, илжайди, кейин Яндаш сари қош учирди. Бу Холмуродга оғир ботди. Уста
уни эрмак қилгандай туюлди.
— Кулманг, уста Ғаффор. Дарҳол ишни тўхтатинг.
— Нега тўхтатаркан?. — деди Яндаш кўзлари олайиб. — Тўхтатмайди. Мени устамга ишига
сиз буйруқ берасиз?
— Ув, Яндаш — деди Холмурод бирдан қизишиб. — Хато қилсанг, устанг тугул ўзинггаям
буйруқ бераман.
— Катта кетманг, — деди Яндаш иягни силкиб. — Буйруғиз бизга ўтмайди. Ҳу ана,
хотинизга, болаларизга буйруқ қилннг.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|