www.ziyouz.com кутубхонаси
77
юздек кеккайиб.
— Мен барибир пешайвон қураман, кўча тарафга кичкииа эшикча қўяман.
— Эшикча? Энди эшича қаёқдан чиқди? Ана, каттакон дарвозанг борку?
— Дарвоза ўз йўлига, элгак ўз йўлига, — Сайфи муаллим тушунтирмоқчи бўлди. — Тўй-
маъракаларда хотин-халаж ўтадиган эшикча жуда зарур.
Аҳа, ана, можаро чиқарган сабаблардан яна биттаси— эшикча ўрнатишса, оралиқнинг
олдини ҳам, давомини ҳам эгаллаб олишсаю... Шу эшикчага ёпшмиб олишдими, бас, бу
машмашани осонликча бартараф этиш амримаҳол. Холмурод ҳам ўлақолса уларга ён бермайди.
Чунки унинг ҳам ҳеч кимга айтмаган ўз режаси бор— ариқ билан иморат ўртасидаги уч ярим
газча масофани гаражга мўлжаллаган. Аввалги йили ўша ерни ўзи сонга киритган. Шундай
жойни тайёрга айёр — Яндашга икки қўллаб тутқазелими?
— Тушингизни сувга айтинг, муаллим, мен бу ерга эшикча ўрнатишингизга сираям йўл
қўймайман. Орқада менинг машинам туради.
— Машинанг туриб бўпти, — деди Яндаш хотиржам турдида, — Машинангни бир қўйиб
кўрчи, пачоғини чиқармайманми.
— Ўртада қон тўкилар экан-да, — дея Холмурод кулуга олди.
— Қон?! — Сайфи муаллимнинг юзиу кўзларига чиндан ҳам бирдан қон тепдию,
Холмуроднинг устига бостириб келди. — Мен немисларни қонини тўкканман. Қани, зўравон,
кучини кўрсат, мени қонимни тўк!
— Э, о, — деди-ю, Холмурод икки қадам тисарилди.
Сайфи муаллим яна бўйнини чўзиб, бостириб келаверди. Яндаш дароз ўзини шайлаб, уларга
яқинлашди. Нуриниса курк товуқдай ҳурпайиб, ўртага отилди. Ойҳол титраб-қақшаб, арининг
қўлига ёпишди. Айни шу тобда Сайфи муаллим тўсатдан чекинган каби ортига бурилди-ю,
дарвоза сари юрди:
— Энди мендан кўрасан, борадиган жойимга бораман. Танобингни торттираман.
— Тезроқ боринг, бирёқлик қилишсин.
— Унда сенга ёмон бўлади.
Холмурод индамади. Аммо, барибир, кўнглига ғулгула ўрлаб, тинчини йўқотди. У можаро
кенгайиб бораётганидан, шапалоқдай ерни деб, қўшниси бнлан олишиб юргани учуқ ва оғзига
тушаётганидан хижолат чекар ён беришни эса ўйлаб ҳам кўрмас эди. Назарида, қушнилар
салмоги тарози палласини рақиб томонга ағдарадигандай туюларди. Шуни ўйлаб, ҳар эҳтимолга
қарши қайнатасининг олдидан ҳам ўтиб қўйди. Можаро Мардон муаллимнинг қулоғига
чалинган экан, яна эшитиб, шунчаки жилмайганча: «У телба ҳаддидан ошяпти», деб қўя қолди...
Ниҳоят, Сайфи муаллимнинг нишонлариии таққанча, бот-бот районга қатнашлари иш
кўрсатди. Орадан бир неча кун ўтгач, район ижроия комитетининг раиси бошчилигидаги
комиссия белгиланган соатда Холмуродларникига ташриф буюрди. Ҳар икки томоннинг
вакиллари — «уруш қатнашчилари», — икки тарафда тўпланиб, ғалаба ё мағлубият, уруш ёҳуд
яраш қаёққа оғишини тахминлаганча саф тортишган эди.
Атроф-теваракни кўздан кечиришгач, ижрокўм раиси машмаша сабабчиси бўлмиш оралиқда
тўхтади-да, Холмуродга таъна қилди:
— Шу арзимайдиган ер учун сиздай бообрў одам жанжал чиқариши уят-ку!
— Уятликка уят... — деди Холмурод бир лов этгач, ўзини босиб. — Лекин булар аҳдни
буздилар. Энди ҳеч нимани тушинишни истамаяптилар — шу бир нарча ер учун мени қонимга
ташна қилшиди.
— Ана, кўрдингизми, ўртоқ Ҳакимов! — Сайфи муаллим қувонган каби бирдан жонланди.
— Мана, фашистлар билан курашган кишини бу муштумзур томоғимдан бўғди, қонимии
тўкмоқчи бўлди.
Холмурод танглайи қуруқшаб, адашиб колди. Яндашнинг кўзлари чақнади. Ойҳол оғзини
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |