Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет80/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
79
— Сабаб? 
— Кишлоқчилик...  
—  Бу  ерлар  бош  режага  кирмайди, — деди  совуққина  оҳанлда  колхоз  раиси.  Қарор  ҳам 
чиқармаган.  
Ҳакимов  гангиб  қолди:  собиқ  раиснинг  битта  ноўрин  кўрсатмаси  қанча  сарсон-
саргардонликлар, кўнгилсизликлар, ошиқча меҳнату қанча харажатлар келтириб чиқарган. Қани 
энди бир оғиз гап билан бир ёқлик қилиш осон бўлса?! 
— Бўлар иш бўлибди, — деди у ниҳоят. — Энди орқага қайтиш йўқ.  
— Ишимиз шундайлигича қоладими? — Сабрсизланиб сўради Холмурод.  
— Мана шу икки қадам ерни дахдсиз қолдирамиз. Бунга ҳеч ким эгалик қилолмайди. Буни 
қарор  билан  мустаҳкамланг,  раис  бобо! — Ҳакимов  колхоз  раисига  ияк  кекди.  Раис  маъқул 
маъносида бош ирғади.  
— Демак, бу ёқда пешайвон ҳам, эшик ҳам қурилмайди, — деди яна бир бор тасдиқлатиб 
олқиш ниятида Холмурод ўктам оҳангда.  
— Ҳоҳласа, фақат ўз иморати чизғидан, ўзи тарафдан қуриши мумкин.  
Холмурод  қониқиш  ҳосил  қилиб,  енгил  хўрсинди-ю,  ҳарифига  разм  оолди.  Сайфи 
муаллимнинг қовоғи осилган, картошкага ўхшаш пирик бурни атрофларидан тер оқиб тушарди. 
Мардон муаллим негадир унга ачиниб қараб турарди.  
—  Хўп,  энди  уришмасдан,  аҳил  яшанглар, — дея  ижрокўм  раиси  дарвоза  сари  йўналди. 
Кўпчилик унга эргашди.  
—  Мен  бир  нарсага  тушунолмадим, — деган  Сайфи  муаллимнинг  ўкинчли  овози  бирдан 
қулоққа урилди. Ҳакимов таққа тўхтаб, орқасига ўгирилди: 
— Ҳа, муаллим, бирор англашилмовчилик бўлдими? 
— Бу одамнинг юзидан давлат ой кўрганми ёки давлатга ўтказиб қўйгани борми? 
— Масала адолатли ҳал қилинди, Сайфи тоға, — деди колхоз раиси бу сафар дангалроқ. — 
Сизга нимаси ёқмади? 
— Бу одам ҳам энидан, ҳам бўйидан юлқиган. Томорқасиям ошиқ. Нега индамайсизлар? 
— Ерингиз қанча ошиқ? — Ҳакимов жаҳл аралаш сўради Холмуроддан.  
— Ошиқ эмас чоғи... — деди ранги сурпдак оқариб Холмурод. — Ҳа, айтганча, уйнинг орқа 
тарафи зиёд бўлиши мумкин.  
— Нега зиёд? 
— Ўрни эски ариқ эди. Бултур тартибга солиб, текислаб, дарахт ўтказдим, беда экдим!.  
— Ҳмм... Ҳамроев! — Колхоз
 
раиси энди фаоллашиб, ер улчовчини имлади.  
Ҳамроев лўкиллаганча унинг ёнига борди. — Сиз ҳозироқ ишга киришиб, ерларни ўлчанг. 
Ҳар қарич ер учун бошингиз билан жавоб берасиз.  
— Хўп бўлади! — Ҳамроев шартта деворга суяб қўйилган хаччани олди.  
Раҳбарлар  машинасига  ўтиришди.  Холмурод  карахт  қотган  сингари  ўрнидан  қўзғалмади. 
Унинг  бармоқлари  мушт  тугилган,  вужуди  титрар,  аммо,  бор  кучи  билан  ўзини  тутишга 
уринарди. Унинг афтига кўзи тушган Мардон муаллим заҳрини ҳамкасбига сочди: 
—  Шубҳа  қилардим,  иккиланардим.  Мана,  нишонларниям  қинғир  йўл  билан  олганинг 
аниққа ўхшаб қолди. Энди буни тагига етмасам мен ҳам қўймайман.  
Сайфи муаллимнинг онгига бу гап етиб бордими, йўқми ёки бошқача тушундими, ҳар қалай, 
у  бир  қалқиб  тўхтаганча,  Мардон  муаллимга  анграйиб  каради-да,  яна  Ҳамроевнинг  олдига 
тушиб,  ер  ўлчатига  киришди.  Ҳар  қарич  ер,  кўздан  четроқдаги  ҳар  бурчак  аввал  унинг 
нигоҳидан  ўтар,  сўнг  Ҳамроевнинг  хаччасига  тушар,  бошқалар  эса  терга  пишган  муаллимга 
жахолат билан илгарилашини томоша қилишарди.  
Йўқ,  бу  антиқа  мухорабаю  ғалати  томоша  узоқ  чўзилмади — ер  чангитиб,  олдинда 
шиддатли қадамлар ташлаётган Сайфи муаллим каттакон бир кесакка қоқилиб, бор бўйи билан 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет